Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди
11 mar 19:55
News
Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди
Хабарингиз бор, Эрон мамлакатидаги нотинч вазият туфайли маҳаллий чемпионат ноъмалум муддатга тўхтатилди. Эрон клубларида тўп тепаётган Одил Ҳамробеков, Игорь Сергеев, Рустам Ашурматов ва Остон Ўрунов айни дамда Ўзбекистонга қайтиб келишган. "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида. Эрондаги футболчиларимизнинг айримлари "Навбаҳор"га келиб қўшилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
"ФИФА рухсат берса, ҳаракат қиламиз. Агар рухсат олинса, "предварительно" гаплашиб кўрган футболчиларимиз бор. Кўрамиз, насиб қилган бўлса агар. Эрондаги йигитларимизни ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайди", - дея гапириб ўтди Тимур Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Остон Ўрунов ОАВга берган интервьюсида "Андижон" клубига ўтаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
(Андижон мухлисларидан узур сўрайман)