Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин
08 mar 20:45
News
Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин
Эрон аёллар терма жамоаси ўз мамлакати ва АҚШ ўртасидаги зиддият бошланганидан бир неча кун ўтиб, 2 март куни старт олган аёллар ўртасидаги Осиё Кубогидаги юришини якунлади.
Мазкур турнир давомида футболчилар ўз ватанларида содир бўлаётган воқеаларга турли ишоралар орқали норозилик билдиришга ҳаракат қилишди. Улардан бири — Жанубий Кореяга қарши дастлабки ўйин бошланишидан олдин ўз мамлакати мадҳиясини куйлашдан бош тортиш бўлди.
Чемпионат доирасидаги Австралияга қарши иккинчи баҳсда эса улар мадҳияни куйлашди, бироқ бу гал норозилик сифатида ҳарбийча салом беришди. Ушбу ҳаракатларнинг барчаси уларнинг ўз мамлакатида ҳар куни бошдан кечираётган ҳолатларига нисбатан норозилик ифодаси эди.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлубиятга учраб, турнирни эрта тарк этди ва уларнинг Осиё Кубогидаги иштироки ўз ниҳоясига етди.
Эндиликда уларнинг яқин орада мамлакатига қайтиши FIFPRO (Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси) Осиё/Океания бўлимида жиддий хавотир уйғотмоқда. Чунки Эрон давлат телевидениеси футболчи қизларни "уруш хоинлари" деб атаб, уларни жазолашни талаб қилган.
Агар улар ҳақиқатан ҳам хоин деб топилса, бунинг учун белгиланадиган жазо – ўлим (қатл этиш) бўлиши мумкин.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
Яна Ерон сўзи барча тиллада дейарли бир хил ешитилади ! Бу дигани Месси Ерон сўзини тушнмаган бўлиши мункун емас !
Itti ami dadang!!!!