Latest news

01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  4 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2

Эркин Бойдуллаев: "Мухлисларнинг далдаси бизга жуда қўл келди" News

Эркин Бойдуллаев: "Мухлисларнинг далдаси бизга жуда қўл келди"

Хабарингиз бўлса керак, кеча мамлакат Кубогининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. "Аждарлар"нинг ушбу муваффақиятига сезиларли ҳисса қўша олган Эркин Бойдуллаев учрашувдан сўнг, championat.asia сайтига блиц-интервью берди.

- Эркин ака, аввало жамоангизнинг Кубокда кетма-кет учинчи бор финалга йўл олгани билан табриклайман. Ўйин хусусида қисқача фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жамоамиз учун ажойиб ўтди. Ғалабага осонликча эришдик дея олмайман. Стадионга келган ишқибозлар ҳар бир бўлимда биттадан гол кўришди. Ўйлайманки, учрашув кўпчиликка ёқди.

- Учрашувнинг асосий бўлимларида иккита тўп киритиб, ғалаба қозонишингларга шахсан сиз қанчалик ишонган эндингиз?
- Ўйиндан олдин барчамиз фақат ғалаба ҳақида ўйлагандик. Бунинг учун жамоанинг барча аъзоси қўлдан келганича ҳаракат қилди ва жамоавий ютуқни қўлга киритдик.

- "Пахтакор"нинг ўйини қандай таассурот қолдирди?

- Бу жамоа табиийки Қаршидан ижобий натижа билан қайтиш илинжида ўйнади. Аммо бизнинг ҳам олдимиздаги вазифа финалга йўл олишдан иборат эди. Шу боис устунликни қўлга олишга ҳаракат қилдик. Боз устига минглаб мухлисларимизни қувонтиришимиз шарт эди. Аслида "Пахтакор"ни бундан ҳам йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратдик. Ушбу муваффақиятимизга ашаддий ишқибозларимизнинг далдаси муҳим бўлди. Боиси трибуна деярли тўлди. Бу эса ҳар қандай футболчининг руҳий томондан кайфиятини кўтариб юборади, завқ бағишлайди. Шу ўринда стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган минглаб фанатларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика