Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз News

Энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз

Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши Италия А сериясига бўлган қизиқишни янада орттирди.

Шомуродов мавсумолди ўртоқлик учрашувларида ўзини жуда яхши кўрсатяпти ва ўйлаймизки, А серия баҳсларида ҳам голлар уриб, "Рома"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади.

Италияда янги мавсум 21 августдан старт олади. 22 август куни "Рома" ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилади. Бўлажак мавсумга римликлар Жозе Моуриньо қўл остида қизғин ҳозирлик кўришмоқда. 

Бир неча кун олдин Телеграм каналимизга "Италия А сериясининг янги мавсумида қайси жамоага мухлислик қиласиз?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бунда катта устунлик билан "Рома" ютиб чиқди. 72 фоиз мухлис "Рома"ни танлаган бўлса, 12 фоиз иштирокчи "Ювентус" вариантида тўхталган. 

"Милан" ишқибозлари 8 фоизни, "Интер" мухлислари эса 4 фоизни ташкил этди. "Лацио" билан "Аталанта" 1 фоиздан овоз тўплади. Шунингдек, 2 фоиз иштирокчи бошқа жамоа вариантини белгилаган. 

Кўриниб турибдики, сайтимиз ўқувчиларининг катта қисми бу мавсум Элдор Шомуродов жамоаси "Рома"га мухлислик қилади. Бошқача айтганда, энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз. 

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика