Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
03 nov 20:40
News
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 4-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Ваҳда" (БАА) 1:2
Бош ҳакам: Ҳалид Салеҳ Альтураис (Саудия Арабистони)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Маки Алабакрй, Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари (иккаласи – Саудия Арабистони)
Тўртинчи расмий: Ҳусайн Алфунҳуш Шукри (Саудия Арабистони)
ВАР: Султон Санат Алҳарби (Саудия Арабистони)
ВАР ассистенти: Мамдуҳ Муфароҳ Ал Шаҳдан (Саудия Арабистони)
Ҳакамлар назоратчиси: Танг Ев Мун (Цингапур)
Комиссар: Аҳмед Шаҳир (Малдив ороллари)
Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов
Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов
Голлар: 1:0 – 42, Сардор Баҳромов (Зафармурод Абдураҳматов), 1:1 – 52, Фавор Огбу (Душан Тадич), 1:2 – 89, Каио Канедо
"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (22. Игорь Гольбан, 66), 7. Аденис Шала (77. Ойбек Бозоров, 66), 8. Зафармурод Абдураҳматов (55. Диёр Абдуназаров, 83), 10. Драган Черан (20. Юсуф Отубанжо, 66), 14. Шароф Муҳиддинов, 18. Ҳусайн Норчаев, 19. Стефан Чолович (17. Суҳроб Нуруллоев, 76), 24. Сардор Баҳромов, 34. Шерзод Насруллаев
Захира: 1.Олександр Воробей, 82. Асилбек Нўъмонов, 33. Баҳодир Халилов
"Ал Ваҳда": 1. Муҳаммад Ҳасан, 3. Лукас Пимента, 5. Ала Эддине, 6. Муҳаммад Ғорбани, 10. Душан Тадич, 11. Факундо Круспски, 19. Рубен Филипе, 22. Бернанду Переира (7. Каио Канедо, 60), 25. Жадсом Мимьяс, 30. Фавор Огбу, 94. Браҳима Диарра
Захира: 26. Ҳаза Аммар, 36. Заид Аҳмад, 2. Мансур Солиҳ, 8. Абдулазиз Ал Блуши, 15. Мубин Деган, 32. Гонсало Моура, 38. Арнау Алгаба, 60. Бадир Носир, 68. Муҳаммад Ал Убайди, 80. Абдулқодир Ал Соми, 88. Дарко Лазович
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (52), Стефан Чолович (71), Зафармурод Абдураҳматов (77), Браҳима Диарра (77), Жадсом Мимьяс (78)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
89. ГОЛ! "Ал Ваҳда" стандарт вазиятдан унумли фойдаланди. Каио Канедо Неъматовдан қайтган тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритди.
88. "Насаф" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.
83. "Насаф"да ўзгариш.
81. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Неъматов эгаллади.
79. Нуруллоев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.
78. Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатган Жадсом Мимьяс огоҳлантирилди.
77. Икки жамоанинг бир нафардан футболчиси огоҳлантирилди.
76. "Насаф"да ўзгариш.
75. Чоловичнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
72. Зарба! Муҳиддиновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.
72. Тадичнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди.
71. Чолович қўполлик учун огоҳлантирилди.
70. Меҳмонлар ҳужуми якунида тўп Неъматовга келиб тушди.
66. "Насаф"да уч ўзгариш.
64. Зарба! Шаланинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.
63. Норчаев рақиб жарима майдонига кириб, шеригига пас берди, аммо тўп рақибга насиб этди.
60. "Ал Ваҳда"да ўзгариш.
58. Зарба! Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
52. ГОЛ! Фавор Огбу жаримадан оширилган узатмани бош билан "Насаф" дарвозасига киритди. Неъматов тўпни қайтара олмади.
52. Ғайбуллаев қанотда рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.
50. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиларининг хатосидан меҳмонлар унумли фойдаланиши мумкин эди, сўнгги паллада Тадични Давронов қийинчилик билан зарарсизлантирди.
48. Хавфли вазият! Абдураҳматовнинг жарима майдони ўнгроғидан узатмаси шерикларига етиб бормади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
42. ГОООООЛ! Баҳромов олис масофадан чап оёқда "Ал Ваҳда" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!
38. Черан рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйиинни давом эттиришга ишора қилди.
37. Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмаси зарба билан якунланди. Неъматов тўпни эгаллади.
34. Рубен Филипенинг зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.
31. Тадичнинг жаримадан узатмасини шериклари зарбага айлантира олмади.
29. "Ал Ваҳда"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.
22. Муҳаммад Ғорбанига тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг бошини бинт билан боғлашди.
19. Баҳромовнинг зарбасини "Ал Ваҳда" дарвозабони эгаллади.
14. Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
10. Зарба! Круспскининг зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди, иккинчи уринишни ҳимоячи бартараф этди.
3. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмаси Муҳаммад Ҳасандан ўтмади.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Насаф" қизил, "Ал Ваҳда" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Similar news
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Comments
O‘zbekistonda Ajdarlar Osiyoga chiqsa chuvalchang bo‘pqolarkanku,