Latest news

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  40 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  8 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади News

"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади

Омонжон Тўхтамирзаев еврофутболда ўтган ҳафта қандай ўтганлиги ҳақида батафсил маълумот беради.

Спаллетти — "Юве"да дебют ўйинида зафар қучди. "Реал", "Барса" ва "Атлетико" ишончли ғалабаларни тантана қилишди. АПЛ топ клублари вазиятни ўнгламоқда, Францияда эса жиддий кураш кечмоқда.

Европада навбатдаги тур ўйинлари қандай ўтди? Грандларнинг кутилмаганда аутсайдерларга имкониятни бой бериши, энг яхши форвардларнинг голлари ва бошқачалар. Барчаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.


Англия: "Арсенал" навбатдаги ғалабани қўлга киритди, "Тоттенхэм"га нимадир бўлди, Холанд "қутурди"

Турнинг илк ўйинида "Брайтон" ўз уйида "Лидс"ни йирик ҳисобда (3:0) таслим қилган бўлса, "Ньюкасл" кутилмаганда "чўкаётган" "Вест Хэм"га ютқазиб қўйди (1:3).

Навбатдаги ғалабани қўлга киритган "Арсенал" эса энди чинакамига топ жамоа сифатида чемпионлик учун охиригача кураша оладигандек тасаввур уйғотмоқда: "Бёрнли"га ўйин бўйича умуман имкон қолдирилмади (ҳисобни йирик кўринишга келтириш ҳам ҳеч гап эмасди), айтганча яна стандарт вазиятдан кейин гол урилди (саккизинчи гол) ва барча мусобақаларни инобатга олганда еттинчи қуруқ ғалаба (клуб рекорди такрорланди). Лондонликлар бундан ташқари узоқ масофадан тўп ташлашларни қандай жазолашни ҳам кўрсатиб беришди: Уокер чап қанотдан тўпни ўйинга киритиб берди ва ўз зонасига улгурмади, натижада мезбонлар самарали қарши ҳужумни уюштира олишди.

"Вулверхэмптон"да мураббий ҳайдалди: Витор Перейра ўзига янги жамоа қидиради. Клуб сафарда "Фулхэм"га қарши ҳеч нима қила олмади ва 36-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Энди янги мураббий билан юзага келган ўта қийин вазиятдан чиқишга уринишади.

"Қизил иблислар" мухлислари бўшашишга шошилмасалар ҳам бўлади. "Арсенал" билан параллель ўйиннинг маълум вақтига келиб, МЮ онлайн жадвалда иккинчи ўринга чиқиб олганди, аммо... Бурчак зарбасидан урилган голга "Форрест" икки дақиқадаги 2 та гол билан жавоб беришди. Меҳмонлар ўйин охирида мувозанатни тиклашни уддалашди ва ҳатто ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ Мурилло қаҳрамонларча тўпни чизиқ устидан олиб чиқишни уддалади.

Томас Франк мўъжизаси тез ўтиб кетгандек. "Тоттенхэм" ўз уйида жуда кучсиз ўйин ўтказди, бутун баҳс давомида бор йўғи уч бор рақиб дарвозасига зарба бера олди. "Челси" эса 15 (!) бор зарба йўллади. Мезбонлар муаммолари илк дақиқалардан бошланди дейиш мумкин: Бергвалль жароҳат сабаб 5-дақиқадаёқ захирага олинди. Уёғига ҳам Франк шогирдлари режалари иш бермади. 

"Ливерпуль" ҳам ТОП-3даги ўрнини сақлаб қола олди. Унаи Эмери шогирдлари "қизиллар"га қарши ўйинда омади чопмади. Ҳаттоки Муҳаммад Салоҳ ҳам гол уришни уддалади. Бу мисрлик учун 250-тўп сифатида тарихга муҳрланди. Мамардашвили ҳам бу сафар ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.  

"Манчестер Сити" учун омадли кунлар бошлангандек. Холанд АПЛда 13 та гол уриб улгурди. Аслида биринчи бўлим муросасиз курашни ваъда қилаётганди, бироқ 60-дақиқада О’Райли гол ургач, интрига батамом ўлди. Хосеп Гвардиола устунликка эришгач, тўпни назорат қилиш орқали ўйинни ўлдириш борасида устаси фаранглигини яна исботлади.


Испания: Ямаль уйғонмоқда, Винисиус Мбаппе хет-тригини "дабдала" қилди, "Атлетико"дан йирик ғалаба

Мавсумни анча яхши бошлаган "Эспаньол" "Алавес"га ютқазиб қўйди (1:2) ва ТОП-4га бир қадам қолганида қоқилди. "Бетис" ўз уйида Антонининг дубли эвазига "Мальорка"га имкон қолдирмади (3:0). "Вильярреал" "Райо Вальекано"га умуман имкон қолдирмади (4:0) ва вақтинча Ла Лига 2-ўринига кўтарилишга ҳам улгурди. Тур якунида эса учинчи поғонасини сақлаб қолди.

Гризманн Ла Лигадаги 200-голини расмийлаштирди. Бундай натижа билан яна 10 нафар футболчигина мақтана олади, улардан фақат 5 нафари – хорижликлар. Мавсум стартида Диего Симеонени танқид қилганлар, бугунга келиб жамоанинг ўйини ҳам, натижалар ҳам анча ижобий кўриниш олган.

Баск дербиси ҳам анча қизиқарли ўтди. "Реал Сосьедад" қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини уриб кетди. Россиялик футболчи Арсен Захарян захирадан ўйинга қўшилиб, эҳтимолий ғалаба голини уришга муваффақ бўлганди, бироқ ҳакамлар унинг шеригида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб, голни бекор қилишди. Аммо бу ҳам Арсен учун энг ёмони эмасди, 82-дақиқада футболчи жароҳат туфайли захирага олинди. Матбуот анжуманида "Сосьедад" бош мураббийи барчаси жойидалигини маълум қилди: Захарян вазияти жиддийлашиб кетмаслиги учун ҳам алиштирилганини айтиб ўтди. 

Мбаппе ажойиб спорт формасида ва ҳамон уни тўхтатадиган ҳимоя чизиғи топилмаяпти. Франциялик биринчи бўлимдаёқ дублни расмийлаштирди ва хет-трик ҳам бўлиши мумкин эди, аммо ҳакам пенальти белгилаганида у тўпни Винисиусга қолдирди, бразилиялик эса бу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Қолган дақиқаларда мадридликлар яна иккита гол уришни уддалашди — Беллингем ва Фернандес номини таблога ёздириб қўйди.  

"Реал"га қарши баҳсда "кетмони учмаган" Ямаль "Эльче" дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Мавсумнинг 11 ўйинида ёш, иқтидор 4+7 кўрсаткич қайд этмоқда. У "Барса" сафида Ла Лига доирасида 17 та гол уриб улгурди – ТОП-5 лигаларни оладиган бўлсак, XXI асрда фақатгина бир футболчи 19 ёшни қаршилагунга қадар ундан кўпроқ гол ура олган – бу Килиан Мбаппе (23). Аслини олганда бу беллашув каталонияликнинг ҳимоядаги муаммоларини яна бир бор кўрсатиб берди. Ҳатто Ханс-Дитер Флик рақиб бу ўйинни 6:2 ҳисобида ютиб кетиши мумкин бўлганини таъкидлади. Мураббий тахминий ҳисобни ошириб юборган бўлса бордир, аммо муаммони у ҳам кўриб, билиб турибди.


Италия: Дибала қовун туширди, Спаллеттининг Туриндаги дебюти ва қария Вардидан яна бир гол

"Наполи" "Комо"га қарши ўйинда (0:0) дуранг қайд этди. "Аталанта" А Серия доирасида Иван Юрич қўл остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди – Заньолонинг голи эвазига "Удинезе" зафар қучди. "Фиорентина" яна ютқазди ва хавфли зонада тобора мустаҳкам ўрнашиб олмоқда – Стефано Пиоли жамоаси "Лечче"га имкониятни бой берди (1:0).

Лучано Спаллетти "Ювентус"даги биринчи ўйинидаёқ ҳайрон қолдира олди: уч нафар ҳимоячи орасига Копмейнерсни жойлаштирди мураббий. Мутахассис Тён Нидерландия терма жамоаси сафида бу позицияда ўйнаганини таъкидлади, шунга қарамай биз унинг янги экспериментлари тайёр туришимиз керак кўринади. Ҳар ҳолда Игор Тудор давридагина қизиқроқ бўлса ажабмас. Бундан ташқари Жейми Варди А Сериядаги иккинчи голини урди, лекин бу жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолиш учун етарли бўлмади.

Дарвозабонлар оқшоми... Меньян Дибала ижросидаги пенальтидан кейин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди, Свилар эса ўйин давомида бир неча бор жамоадошлари жонига оро кирди. Ҳимоячи Павлович ҳужумга қўшилиб, иккинчи темпдан урган гол якунда ягона бўлиб қолди. Майдондагиларни оладиган бўлсак, Леауни алоҳида эътироф этиш керакдек, у шериклари учун ҳам кўплаб вазиятларни яратишда фаол бўлди ва ўзи "Милан"нинг иккинчи голини уриши мумкин эди.

Кристиан Киву бошчлигидаги "Интер" 10 ўйинда 9 та ғалабани расмийлаштирди. Шундай бўлсада, "Верона"га қарши ўйиндаги 3 очко анча катта қийинчилик билан қўлга киритилди: ғалаба (авто)голи 90+3-дақиқада урилди. Зелиньскининг голи эса алоҳида таърифга лойиқ. Ким билади дейсиз, балки у мавсумнинг энг чиройли голи деб топилар. Бурчак зарбасидан Чалханоглу ижросидаги плассердан узатмадан кейин Петр ҳаводаги тўпни дарвозага аниқ йўллади.


Германия: "Бавария" "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Лейпциг" ва "Дортмунд"да ҳам ғалаба

Бундеслига етакчиларидан бўлган "РБ Лейпциг" ва Дортмунднинг "Боруссия"си турни йўқотишларсиз ўтишди: мос равишда "Штутгарт" (3:1) ва "Аугсбург" (1:0) таслим этилди. Гладбахнинг "Боруссия"си футболчиларига жамоа хавфли зона эканлигини етказишди шекилли, уйғонишди – "Санкт-Паули" йирик ҳисобда таслим этилди (4:0).

Яқин ўтмишда ҳам "Бавария"нинг "Байер"га қарши ўйинлари Дер-Классикерга тенглаштирилар, катта қизиқиш билан кутиларди. Ҳозир эса леверкузенликлар ўз ўрнига қайтгандек ва ортиқ Мюнхенликларга рақобатчи сифатида кўрилмаяпти. Бошқа томондан ҳозирги "Бавария" билан кураша оладиган жамоа бутун Германияда бормикин? Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида 3 та гол уриб, масалани ҳал қилиб қўйишди. Николас Жексон номини таблога ёздириб қўйди, Кейн бу сафар ҳам гол ура олмади – қаторасига иккинчи ўйинда. Гарри сенга нима бўляпти?!


Франция: ПСЖ қийин ғалабани қўлга киритди, "Монако" мағлубиятга учради

"Марсель" Гомеснинг голи эвазига "Осер"ни (1:0) мағлуб этган бўлса, "Брест" ўз уйида бир киши кам бўлиб қолган "Лион" дарвозасига йўл топа олмади (0:0), "Ренн" "Страсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди (4:1), "Ланс" эса "Лорьян"ни йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди.

ПСЖ ҳамон Лига 1 етакчиси, лекин юзага келтирилган вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи тобора ёмонлашиб бормоқда. "Ницца" дарвозасига ғалаба голи қўшиб берилган дақиқалардагина урилди. Меҳмонлар кипери Йеванн Диуф эса 7 та сейв амалга оширишга муваффақ бўлди! Захирадан ўйинга қўшилган Гонсало Рамуш бурчак зарбасидан кейин гол уриб кетди.

"Монако" кутилмагандаги "совғалари" билан хурсанд қилишни яхши билади. Бир қарашда мураббий ўзгаргач, Ади Хюттернинг истеъфосидан сўнг, жамоа ўйини яхши томонга ўзгарган ва бир нечта сифатли учрашувлар ўтказганди. Бироқ ундан кейин Лига 1 дебютантига очколар совға қилди. Монегасклар рақиб дарвозасига йўл топа олмади ва дурангни ҳам сақлаб қола билмади. 53-дақиқада Саймон аниқ зарбаси билан "Париж"га ғалаба келтирди.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика