Latest news

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  4 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  6 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

Элдор Суюнов: "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйин биз учун финалга тенг" News

Элдор Суюнов: "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйин биз учун финалга тенг"

"Тезкор Студия" лойиҳасининг навбатдаги сони "Пахтакор" жамоасининг "Ал Ҳилол" билан ўтказган ўйинларига бағишланди.

Эфир давомида бошловчи Камолиддин Алимов "Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Элдор Суюнов билан боғланишга эришди. Маҳоратли кипер ўтган икки ўйин ҳамда олдинда кутаётган учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди

"Ал Ҳилол билан ўйинда бир очко қўлга киритдик деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам дурангга мос ҳаракат қилди. Устунлик ҳеч қайси жамоада бўлмади. Рақиб сафида бир нечта футболчилар коронавирусга чалинган бўлсада биз билан ўйинда ўша етакчилар ҳаракат қилди. Шота Арвеладзе ўйиндан олдин бунга эътибор қилмасдан, ўзимизнинг ўйинимизни ўйнашимизни таъкидлаган эди. "Ал Ҳилол" билан икки ўйинда ҳам яхши ўйнадик. Биринчи учрашувда ўйинни назорат қилган бўлсак, иккинчи ўйинда куч биринчи даражага чиқди.

Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади, "Ал Ҳилол"ни ҳам, бошқа жамоаларни ҳам ҳаракат қилсак мағлубиятга учратишимиз мумкин. Қизил карточка кўтарилган вазиятда иккинчи гол бўлмаслиги учун қўлимни кўтарган эдим. Қизил карточка олишимни билардим. Оҳирида рекошетдан гол ўтказиб юбордик, омад юз ўгирди. Голга қадар ҳаммаси режа асосида кетаётган эди. Битта ўйинга дисквалификация қилиндим. Кейинги ўйинда мураббий ишонч билдирса жамоамга ёрдам беришга тайёрман.

"Шабаб Ал Аҳли"нинг ўйинини Драган билан кузатдик. Биз учун бу финалга тенг ўйин бўлади. Агар ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилган бўламиз. Шундан кейингина кейинги босқич ҳақида ўйласак бўлади.

Қатарда меҳмонхонадан чиқмаймиз, фақат овқатланишга, машғулотларга, назарий машғулотларга чиқишимиз мумкин. Бизга ажратилган майдонларни сифати, ташкилотчилик барчаси юқори даражада. Ҳар уч кунда ўйин ўтказишни таъсири бор албатта. Биринчи ўйинда икки жамоада ҳам куч бор эди. Иккинчи ўйинда икки жамоа кучни тежаган ҳолатда, эҳтиёткорлик билан ўйнашди. Уч кунда тикланиш қийин бўлмоқда",- дейди Элдор Суюнов.



Қуйида "Тезкор студия"ни тўлиқ ҳолда томоша қилиш мумкин: 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика