Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади? News

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?

"90minutuz" подкастининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бўлди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев тажрибали ҳужумчидан Европадан Евросиёга кўчиб ўтишига нима сабаб бўлгани билан қизиқди.

"Тўғрисини айтсам, аввало, 30 ёшга кирганимни таъкидлаб ўтишим жоиз. Энди фақат футбол эмас, фаолиятим якуни ва молиявий томонни инобатга олишим керак. 

БАА ва Қатардан аниқ таклифлар бор эди. Мени ўйлантирган нарса олдимиздаги Жаҳон чемпионати бўлди. Ўйлашимча, айнан Туркия чемпионати ўртамиёна даражада. БААдан кучлироқ, Италиядан сал орқада. 

Бундан ташқари, "Истанбул Башакшеҳир" Конференциялар Лигасида қатнашишини инобатга олдим. Туркиянинг каттароқ жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди, бироқ "Истанбул Башакшеҳир" ёш клуб эканлиги ва инфраструктурасидан келиб чиқиб шу жамоани танладим. Бу ерда бошқа жамоаларга қараганда босим камроқ ва менда аниқ етарлича ўйин амалиёти бўлади. Худо хоҳласа, жароҳатларсиз ўйнаб турсак, бу Жаҳон чемпионати учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳар тарафлама қулай келишувга эришдик", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика