“Эл-Класико” вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
14 may 2020 21:00
News
“Эл-Класико” вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
“Барселона” – “Реал” ўртасидаги ўйин пайтида террорчилик ҳаракатини содир этишни кўзлаган эркак қўлга олинди.
Марокашлик фуқаро 8 май куни Барселонада қўлга олинган ва ҳибсга юборилган эди. Кейинчалик у ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига дрон ёрдамида теракт уюштиришни режалаштиргани ҳақда айтган. Бироқ, у мухлисларга қандай ҳужум қилишни хоҳлагани ҳақда аниқ гапирмаган ва дрон ҳам топилмаган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи яқин 4 йил ичида террористик ташкилотлардан бири билан алоқада бўлган ва сўнгги вақтларда эътиборни жалб қилмаслик учун кам кўриниш берган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 10-тури доирасида “Камп Ноу”да ўтган баҳсда ҳисоб очилмаган эди.
Link :
Source : La Sexta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments