Latest news

22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7

Эктор Купер: "Осиё кубогидаги мақсад - чемпионлик" (Интервью) News

Эктор Купер: "Осиё кубогидаги мақсад - чемпионлик" (Интервью)

"Championat.asia" сайти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан эксклюзив интервью уюштирди.

Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаганига 2 ойдан ошган аргентиналик мутахассис билан сайтимиз ижодий гуруҳи интервью ташкил қилди. Купер терма жамоамиз рулида ҳозиргача иккита йиғин ўтказди ва тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйинларнинг иккитасида ғалаба, 1 дуранг ва яна бир мағлубиятга учрадик. Биз Эктор Купердан Осиё Кубогига тайёргарлик, йиғинлар, футболчилар ва бошқа мавзулар суҳбатлашдик.

- ЎФА раҳбарияти олдингизга Осиё Кубогида яхши иштирок этиш ва ЖЧ-2022га чиқиш вазифасини қўйган. Тўғрими? Осиё Кубогидаги яхши иштирок: гуруҳдан чиқишми? Ярим финал ёки финал?
- Осиё кубогига боришдан мақсад албатта унда чемпион бўлиш. Ҳар бир терма жамоа ва футболчилар ўз олдига мана шундай мақсад қўйиши аниқ. Биз мусобақага оптимистик руҳда ёндошамиз. Ҳозирдан аниқ бир мақсад ҳақида айта олмайман. Осиё Кубогида маълум бир босқичга етиб борамиз деб айтишни нотўғри деб ҳисоблайман. Лекин биз қитъа чемпионатида қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва иложи борича яхши иштирок этиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ўзбекистон терма жамоасида аввало тартибни ўрнатамиз. Маълум бир тартиб ўрнатилганидан сўнггина терма жамоа ўз олдига қўйган вазифаларни бажариши учун охиригача курашади.

- Сизни олдингизга қўйилган асосий вазифа терма жамоамизни Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га олиб чиқиш. Лекин айни пайтда терма жамоада ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Мундиал саралашига яқин етакчилар анча қариб қолишади. Сиз бу муаммога қандай ечим топмоқчисиз?

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Айни пайтда терма жамоамизда жуда кўп ёши катта футболчилар тўп тепишмоқда. Лекин авлодлар алмашинуви ҳеч қачон бирданига амалга оширилмайди. Тўғри улар Қатардаги Жаҳон чемпионатига етиб бормасликлари мумкин, аммо улар ҳозирги кунда, Осиё Кубоги ёки Жаҳон чемпионати саралашида бизга ёрдам беришлари мумкин. Мен доимо Миср терма жамоаси дарвозабони Эссам Ал Хадарини мисол қилиб келтираман. Тажрибали посбон 45 ёш бўлишига қарамасдан Россиядаги мундиалга борди ва жуда юқори савияда ўйнади. Шунинг учун, футболчиларнинг ёшига қараб бирданига терма жамоадан чиқариб ташлаш нотўғри деб ўйлайман. Тажрибали футболчилардан иложи борича фойдаланиш керак. Шу билан бир қаторда Жаҳон чемпионати учун ёшларни ҳам тайёрлаб боришимиз керак. Яъни авлодлар алмашинуви катта талофатларсиз, силлиқ ўтиши лозим.



- Илк йиғинда бошқа таркиб. Бу галги йиғинда ҳам кўплаб янги номларни кўздан кечиряпсиз. Осиё Кубогига борадиган таркибнинг асосий ўзагини қачон аниқлаб оласиз? Ноябрдаги йиғинда жамоа мусобақага борадиган оптимал таркибда шуғулланадими?

- Терма жамоани доим ўзаги бўлган. Сентябрь ойидаги иккита ўртоқлик ўйинларда ҳам маълум даражада жамоанинг ўзагини кўришимиз мумкин эди. Тўғри, таркибда ўтган Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этган футболчилардан иборат бўлган ўзига хос ўзагни ҳосил қилдик. Октябрь ойидаги йиғинда таркибга бир қатор ёшларни чақирганмиз. Терма жамоа ўзагини доимий равишда асоси бор деб бўлмайди. Чунки бу футболчилар ҳозирда яхши ўйнашлари мумкин, аммо Осиё Кубогига яқин уларнинг ўйинида пасайиш бўлиши мумкин. Футболчиларнинг жисмоний, руҳий ва барча ҳолатларини инобатга олган ҳолда таркиб танлаймиз. Ёшлар термасида ўйнаган футболчилар ўша жамоада яхши ҳаракат қилган бўлиши мумкин, аммо миллий терма жамоага қанчалик киришиб кетишларини вақт кўрсатади. Яъни, айтмоқчи бўлганим, бошқа жамоада яхши ўйнаган футболчи терма жамоада ҳам шу ўйинини кўрсатади дегани эмас. Ёки аксинча, ўз клубида ўйнай олмаган футболчи терма жамоада янги қирраларини очиши мумкин.

- Ўзбекистонлик мухлислар жуда талабчан. Улар хатто ўртоқлик ўйинларида ҳам ғалабаларни кутишмоқда. Сиз ўртоқлик учрашувларида айнан нималарга кўпроқ урғу берасиз ва бундай баҳс сизга қандай хизмат қилади?

- Тўғри, мухлислар доим ўз терма жамоасидан ғалаба кутишади. Лекин мураббийлар учун ўртоқлик учрашувларидаги асосий мақсад - футболчиларни синовдан ўтказишдан иборат. Сентябрь ойидаги иккита ўртоқлик ўйинидан кўзланган мақсад - футболчилар билан яқиндан танишиб олиш эди. Уларнинг исмларини, кўринишларини билиб олишим керак эди. футболчиларни кўришим билан таниб олиш учун маълум вақт керак бўлади. Ундан кейинги мақсад уларнинг майдондаги ҳаракатлари ва ҳолатларидан хабардор бўлиш эди. Тўғри, мухлислар бу футболчиларни жуда яхши билишади, танишади, аммо мен бу йигитларни илк бор майдонда кўрдим. Масалан, кўпчиликка ёқмайдиган футболчи янги мураббий қўл остида очилиб кетиши мумкин. Баъзи футболчилар ўз клуби сафида кўп вақтини захирада ўтказиши, лекин терма жамоада жуда яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Мен ҳам худди мухлислар каби жамоамдан доимо ғалаба кутаман. Бироқ ўртоқлик беллашувларида биринчи навбатда футболчиларни синаб кўриш керак. Ўртоқлик ўйинларидан хулоса чиқариб, расмий ўйинларга оптимал ҳолатда боришимиз лозим.

- Ноябрда Австралияда йиғин ўтказилади. У ерда Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини режалаштирилган. Биттагина ўйин учун Австралияга учиб бориш жамоани толиқтириб қўймайдими?

- Ноябрда Австралияда бўладиган йиғиннининг биз учун фойдали тарафлари кўп. Тўғри, биз у ерда Жанубий Корея билан битта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Лекин терма жамоа Австралияда нафақат биргина баҳс, балки катта йиғин ўтказиш учун боради. Бундан ташқари мазкур йиғин футболчиларга муҳитни ўзгартиришга ҳам ёрдам беради. Йиғинни ўзга юртда ўтказиш орқали биз футболчиларни бошқача шароитда синаб кўрамиз. Терма жамоани доим ноодатий вазиятларга тушириб туриш керак. Масалан, сентябрь ойида биз Эрондек кучли жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Ҳали футболчилар билан тўлиқ танишиб олмасдан туриб Осиёнинг энг кучли жамоаси билан ўйин ўтказиш тўғрими, деганлар ҳам кўп бўлди. Бу синаб кўриш холос, бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Футболчиларни шундай қийин вазиятга соладиган бўлсаккина ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз. Австралияга бориш ҳам шунга ўхшаш нарса ва бошқача иқлимда, бошқача шароитда йиғин ўтказиш орқали футболчиларни қайтадан синаб оламиз.



- Мураббийлар штабига маҳаллий мутахассислардан бирини жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Бу орқали футболимиз, футболчилар ҳақида маълумот олишингиз ҳам енгиллашарди. Қисқа фурсат ичида футболимиз билан танишиш, футболчиларни ўрганиш осон иш эмас. Шунингдек, сиздек тажрибали мутахассисдан кейинчалик кўп нарсаларни ўрганадиган, иш услубингиз билан яқиндан танишадиган маҳаллий мутахассис қолади. ЎФА сиздан иш ўрганиши учун маҳаллий мутахассисни мураббийлар штабига қўйиш таклифини бермадими?

- Мен Ўзбекистондаги барча мураббийларнинг фикрларини эшитишга тайёрман. Ҳозирги кунда Тошкентда яшаяпман, пойтахтдаги барча Суперлига ўйинларига боряпман, вилоятлардаги учрашувларга ҳам ташриф буюришга ҳаракат қиляпман. Баъзи бир мураббийлар билан аллақачон гаплашиб олганмиз. Улар мендан кўра футболчиларни яхшироқ билишади. Аллақачон баъзи мураббийлар билан йиғилиш ўтказдик, уларнинг маслаҳатларини олганмиз. ЎФА вакиллари Ўзбекистондаги барча мураббийлар миллий терма жамоа мураббийи билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва ёрдамини аямаслигини билдириб ўтишди. Бу эса мени ўзига хос равишда ижобий тарзда хайратга солди. Чунки бундай ҳолатни олдин кўрмаганман. Ўзбек мутахассислари менга кўмаклашмоқчи эканлигинидан жуда хурсандман. Келгусидаги фаолиятимда маҳаллий мураббийнинг маслаҳатларидан фойдаланаман. Лекин ҳозирги кунда мураббийлар штабига маҳаллий мутахассисни қўшиш ҳақида аниқ бир фикр айта олмайман. Буни вақт кўрсатади. Масалан, штабимдаги дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни маҳаллий мутахассис деса ҳам бўлади. Тўғри у дарвозабонлар мураббийи, лекин Суперлигадаги барча футболчиларни танийди ва бу бизга албатта қўл келмоқда.

- Матбуот анжуманларидан бирида сиз терма жамоага футболчилар танлашда аввало унинг ўша пайтдаги оптимал спорт формасини ва жисмоний ҳолатини инобатга оламан дегансиз. Лекин бошқа матбуот анжуманида футболчи ўз клубида асосий таркиб футболчиси бўлмай захирада қолаётганган бўлсада, менинг талабимга мос тушса бўлгани дегандингиз. Мантиқан ўйлаб қаралса, ўз жамоасида захирада қоладиган футболчининг спорт формаси ва жисмоний ҳолати оптимал бўлмайди...

- Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Сиз тўғри таъкидлаб ўтдингиз, захирадаги футболчи оптимал формада бўлмаслиги мумкин. Сентябрь ойидаги йиғинга айна мана шундай футболчини чақиргандим. Яъни ўз жамоасида асосан захирада қолаётган футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Бироқ ҳозир унинг шарифини айтишни хоҳламайман. Нимага ўз клубида захирада ўтиради? Бу дегани ёмон формада эмас, фақат ўша клуб мураббийининг талаб қилаётган нарсани майдонда бажара олмаётган бўлиши мумкин. Яъни мураббийнинг ўйин услубига тушмаяпти. Баъзи мураббийлар ҳимоячилардан кўпроқ ҳужумга ўтишни исташади, баъзилар эса кўпроқ ҳимояда ҳаракат қилишларини хоҳлайди. Мен ўз вақтида Грузия ва Миср терма жамоаларида ишлаганимда ҳам миллий чемпионатда ўз клуби сафида захирада ўтирган ўйинчиларни қўрқмасдан чақирганман. Мана шу футболчилар мен хоҳлаган функцияларни бажаришгани учун клубида ўйнамаса ҳам терма жамоада асосий таркибда бўлишган.



- Сентябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар орасида 4 нафари умуман майдонга тушмади. Улар орасида Жанубий Корея биринчи лигасида ўйнаётган Шоҳруҳ Гадоев ҳам бор эди. Ушбу футболчи нима учун имконият берилмагани ҳақида маълумот бера оласизми?

- Терма жамоа барча нарсадан устун. Ҳеч қайси мураббий ёки футболчи терма жамоадан юқори турмайди. Футболчилар мен учун эмас, терма жамоа ҳамда ватани шарафини ҳимоя қилиш учун ўйнашади. Улар доим терма жамоага фахр туйғуси билан келиши лозим, нимага ўйнадим, нимага ўйнамадим дейишлари керак эмас. Тўғри, узоқ мамлакатдан келган бўлиши мумкин, лекин терма жамоа учун ҳар бир футболчи борини бериши шарт. Футболчилар ҳеч қачон ўз манфаатини терма жамоадан устун қўймаслиги лозим. Нафақат мухлислар, балки журналистлар билан ҳам бир жамоа бўлишимиз керак. Бу биргина мени эмас, балки умумий барчамизнинг ишимиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманидан кейин жуда хурсанд бўлдим. Мен кўплаб танқидлар бўлишини кутгандим, лекин бундай бўлмади ва албатта бу мени хурсанд қилди. Дунёнинг барча давлатларида ҳам бундай ҳолатни кўрмаймиз. Барчамиз бирлашган ҳолда умумий мақсад йўлида ҳаракат қиладиган бўлсак, унда кўплаб ютуқларга эришамиз.

- Мухлисдан келган савол: Суперлигада қайси жамоа сизда яхши таассурот қолдирмоқда? Кучли тактикага эга жамоа борми?

- Агар ҳозир бир жамоа номини айтадиган бўлсам, ўша жамоа мухлислари мени яхши кўриб қолишади. Қолган 11та клуб мухлислари эса аксинча, мени ёмон кўриб қолишади. Шу боисдан ҳам бу саволга жавоб бермасликни маъқул кўраман. Бундан ташқари ҳали Суперлигадаги барча клуб ўйинларини кўрганим йўқ. Қачонки барча клублар иштирокидаги учрашувларни кўриб, хулоса чиқарганимдан сўнг балки бу саволга тўлиқ жавоб беришим мумкин.


Интервью. Эктор Купер - "Осиё кубогига боришдан мақсад, унда ғалаба қозониш" (ВИДЕО)


Интервьюда ишлаган "Championat.asia" ижодий гуруҳи:
Нарзулла Сайдуллаев
Шаҳбоз Беғамов
Зоир Турсунбоев
Алишер Холматов
Жаҳонгир Файзуллаев
Акрам Тўхтамирзаев

Овоз муаллифи: Мирзахаким Тўхтамирзаев

Интервьюни ташкил этишда амалий кўмак бергани учун ЎФА раҳбарияти, "Миллий" стадион раҳбарияти, "Бунёдкор" клуби менежери Улуғбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика