Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум
19 aug 11:27
News


Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум
Англиянинг "Манчестер Сити" ва Туркиянинг "Галатасарой" клублари бразилиялик дарвозабон Эдерсон борасида музокараларни давом эттирмоқда.
"10 миллион евролик дастлабки таклифдан сўнг "Манчестер Сити" катта фарқни ташкил этадиган сумма – тахминан 25 миллион евро сўради, аммо клублар бир тўхтамга келишга ҳаракат қилмоқда", – деб ёзмоқда Фабрицио Романо.
Журналистнинг фикрича, Эдерсон "Галатасарой"га ўтишга қизиқмоқда.
Бразилиялик дарвозабон 2017 йилдан буён "шаҳарликлар"да ўйнаб келаётганди. Бунгача у Португалияда "Рибейра", "Риу Аве" ва "Бенфика" рангларини ҳимоя қилган.
У 2017 йилдан буён Бразилия терма жамоасида ҳам ўйнаб келмоқда. Эдерсон "Манчестер Сити" билан кўплаб чемпионликларни қўлга киритган ва 2019 йилда Бразилия терма жамоаси билан Америка Кубогида ғолиб чиққан.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments