Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  37 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари News

Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини кўп марта голдан сақлаб қолди. Россиялик футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Сўғдиёна" билан ўйинни "қуруқ" ўтказди ва ҳақли тарзда тур дарвозабонига айланди.


"Металлург" сардори, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев "Championat.asia" талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Маҳоратли футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди, айниқса, унинг иккинчи таймдаги ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ўринбоев дастлаб жаримадан йўллаган шедевр зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин якунига 10 дақиқа қолганида олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва бекободликлар ғалабасини таъминлади. Мутахассислар фикрича, 28 ёшли футболчи фаолияти давомидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда.


"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Металлург" дарвозасига жаримадан киритган қойилмақом тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Олимпик" аъзоси "Металлург" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Акмал Ортиқовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳисобни очди.


"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Черногориялик мутахассис қўл остидаги жамоа иккинчи таймда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, 2 та гол уришнинг уддасидан чиқди. У ўйин учун танлаган таркиб ўзини оқлади. Бундан ташқари, у захирадан майдонга туширган футболчилар фаол ҳаракат қилиб, ғалабага салмоқли ҳисса қўшишди.

Алоҳида айтиш жоиз, Веско Стешевич жорий мавсумда иккинчи марта тур мураббийи бўлди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика