Latest news

22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  0 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  4 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  3 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ" News

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ"

"Пахтакор"нинг черногориялик футболчиси Драган Черан Озарбойжон нашрига интервью берди.

Озарбойжоннинг "Azerisport" нашри юртимизда фаолият кўрсатаётган черногориялик Драган Черан билан қилган суҳбат чоғида унинг Озарбойжондаги фаолияти, "Пахтакор"даги ишлари ҳамда Шота Арвеладзенинг "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олди.

- "Пахтакор"даги ишларингиз қандай кечмоқда?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажойиб ўтмоқда. "Пахтакор" ОЧЛда ёмон таассурот қолдирмади, яхши иштирок этдик. Аллақачон мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритдик. Ўзим ҳам мавсум давомида кўплаб голлар уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан ҳам жорий мавсумни жуда яхши ўтмоқда, дейишга тўла асослар етарли.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётганизга 3 йил тўлди. Лигани ўзгартириш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча чемпионатни ўзгартириш режаси туғилгани йўқ. Мен Ўзбекистонда бахтлиман.

- Озарбойжон премьер лигасига қайтиш эҳтимоли борми?

- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки қачондир Озарбойжонга қайтишим мумкиндир, ким билади дейсиз.

- Озарбойжон клубларидан таклифлар тушдими?

- Баъзи жамоалардан таклифлар келди. Лекин "Пахтакор"да қолишни ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўрдим.

- Озарбойжон чемпионатида икки мавсум тўп тепгансиз. Ўзбекистон лигаси билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, Озарбойжон ва Ўзбекистон чемпионатида савия ва даража борасида бир хил. Иккала лигада ҳам футбол ўйнаш осон эмас. 

- "Симурғ" жамоасида ўйнаб юрган пайтингизда "Қорабоғ"га ўтиш варианти туғилганди. Лекин ўшанда "Қорабоғ"га ўтмаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳа, мени "Қорабоғ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Лекин улар оз пул эвазига яхши форвардни қўлга киритишни исташганди. Мен эса табиийки бунга кўнмаганман.

- Айтишларича, сизни ўшанда резерв футболчи сифатида кўришган. Балки шунинг учун "Қорабоғ"га ўтмасликка қарор қилганмидингиз? Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса бундан фойдаланармидингиз?

- Ҳа, мен ўшанда захирада қолишни ва ўйинга сўнгги 20-25 дақиқаликда тушишни истамаганман. "Симурғ"да ҳаммаси яхши кетаётганди, футболчи сифатида анча ўсишга ҳам эришганман. Гурбан Гурбанов жуда яхши мутахассис. Бежизга Озарбойжонда қаторасида 7 йилдан буён энг яхши эмас. 

- Айни пайтда "Пахтакор" рулидаги Шота Арвеладзе Бокунинг "Нефтчи" жамоасига келишга яқин бўлган. Агарда ўшанда Арвеладзе "Нефтчи"га келса, унда сиз ҳам Арвеладзени ортидан Озарбойжонга қайтган бўлармидингиз?

- Бу ҳаммаси миш-миш. Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қолиши аниқ.

- Охирги пайтларда чемпионатимиз интригаси тушиб бораётгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Қўшимчасига "Симурғ", "Баки", "Хазар-Лянкярана" йўқ...

- Рақобат жуда кам. Санаб ўтган жамоаларингиз йўқ. Буларни эса меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин масала бўлган.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика