Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  35 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди" News

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди"

Бугун 4-турнинг марказий ўйинида "Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:0).

Муросасиз кечган ўйинда Драган Чераннинг ягона голи майдон эгаларига навбатдаги уч очкони келтирди. Меҳмонлар эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Учрашувдан сўнг ғалаба тўпи муаллифи Черанга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Драган дастлаб беллашув ҳақидаги илк қайноқ фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Юртимиздаги фаолиятингиз давомида бундай ўйинларни кўп гувоҳига айлангансиз. Уларнинг ҳар бири ўзгача таассуротларни берган бўлса керак...

- Албатта. Принципиал рақиблар устидан ғалаба қозониш доим ёқимли ҳисларни тақдим қилади, деб ўйлайман. "Навбаҳор" оддий жамоа эмас. Улар етарлича муаммо туғдиришди. Энг муҳими ғалаба қозондик. Ўйин битта голгача эди. Биринчи бўлиб тўп киритган жамоа ютарди. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандман. 

- "Пахтакор" ҳали ўйин борасида мақтана олаётгани йўқ. Шунга қарамай натижани ўз томонига оғдиришни уддасидан чиқмоқда. ОЧЛда бу омиллар панд бериб қўймайдими?

- ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа. Ҳамма ўйинда бир хил тўп тепиш қийин. Юқорида айтганимдек, асосий жиҳат натижа бор. 

- "Пахтакор" биринчи бўлимда ҳужумга ўтишга шошилмади. Футболчиларда хотиржамлик кўринди...

- "Навбаҳор" ҳимояни яхши ушлади. Исталган жамоада барибир бўшлиқлар бўлади. Биз шундан фойдаландик. 

- Ҳозирда ҳужум чизиғидаги муаммолар сабаб Войнески сизни соф форвард сифатида ўйнатмоқда. Қайсидир маънода бу иш беряпти, дейиш мумкин. Сиз учун бу янгилик бўлмаяптими?

- Вазиятдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилиняпти. Жамоамизда шундай футболчилар борки, улар бир нечта позицияда ўйнай олишади. Бунда бир-биримизни ўрнимизни тўлдириш осонроқ. Ҳаммамиз ўз ишимизни қиляпмиз.

- "Пахтакор" сафида ҳар сафар муҳим ва ҳал қилувчи голларни урмоқдасиз. Позицияни тўғри танлаяпсизми ёки тўп сизни жуда яхши кўрадими?

- Бундай ҳолат бўлиб туради (кулади).  Омад, ўйиндаги вазиятни ҳис қилиш муҳим аҳамият касб этади. Дейлик бугун "Навбаҳор"га урган голимни ўзимники ҳисобламайман. 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди. Демак бу унинг голи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика