Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  21 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик" News

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Оқ-тепа - "Турон"(2:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Маълумот ўрнида Дониёр Исмоилов мазкур баҳсда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Қийин ўйин бўлди. Кўрдингиз, дастлабки 20 дақиқада ҳимояга ўтириб қолдик. Иккита голдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ҳужумлар уюштиришни бошладик. Биринчи бўлимда рақибнинг босимига тура олмадикми ёки кучимиз етмадими билмадим. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб ўйлайман.

Мураббийимиз кийиниш хонасида ўз маслаҳатларини ва кўрсатмаларини бердилар. Қўрқмасдан олдинга ўтишимизни, рақибдан кам жойимиз йўқлигини ва бизга ишонишларини айтдилар. Бошқа нарсаларга эътибор бермасдан ўзимизнинг ўйинни ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ўйиннинг оҳирги дақиқалари яқинлашган сари тезкорликни кучайтирдик. Босим ва ҳужумларни оширдик. Биринчи бўлимда тўпни олдинга тепиб юбориб кўп хатолар қилдик. Олдинга тепиб юборишининг фойдаси йўқ. Пас билан ҳаракат қилган мақсадга мувофиқ. Танаффусдан кейин мураббийларимизни кўрсатмаларини бажаришга, улар истаган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

"Оқ-тепа" ҳам пас ўйнайди. Узун ва қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилади. Балки, улар чарчаб қолишгандир. Биринчи бўлимда улар ғалабага муносиб ўйин кўрсатишди. Биз эса иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик",- дейди Дониёр Исмоилов.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика