Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак" News

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлди.

У 2024 йилдаги ҳакамлик билан боғлиқ воқеаларни унутолмаслиги ва айбдорларнинг барчаси жазоланишини кутаётганини билдирди. 

"Ҳакамлик ва унинг атрофидаги муносабат бўйича жуда кўп фикрларим бор. Бироқ эфирда билдиришни хоҳламайман. Айтишим мумкин бўлган нарса, менга икки марта ҳакамларга жавобгарликни таклиф этишган, мен эса рад этганман.

Ўтган йили ҳам нимадирлар бўлган бўлса, қайси биридир атайлаб қилинмаганига сиз кафолат беролмайсиз-ку. Бу жуда оғир мавзу. Кимдир менга ҳакамлик ҳақида ёзса, жаҳлим чиқиб кетади. Олдингига нисбатан хотиржам одамга айланганман. Аммо ҳакамлик бўйича камчиликларни мендан сўрашлари ёқмайди. Мени Лига раҳбари сифатида танийсиз, мен бирор марта тайинловларга аралашмаганман. 

Мен талаб қиладиган ягона нарса – хато қилган одамнинг жазоланиши. Жазоланганда фақат ҳакам эмас, клуб ҳам жазо олиши керак. Этика қўмитасининг охирги йиғилишида ҳакамлик масаласи кўриб чиқилган. Бундан ПФЛнинг кўнгли тўлмаган ва қайта шикоят киритган. Иш қайта кўриб чиқилиб, томонлар тегишли жазосини олиши лозим. Кутиб ўтибмиз ҳозир.

Кимлар учундир 2024 йилги бу мавзу унутилгандир, бундан манфаатдор томонлар бор. Бироқ мен учун тугамади, буни унутишни хоҳламайман", – деди Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика