Latest news

22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  2 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  48 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  116 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан” News

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан”

“Шўртан” – “Машъал” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев иштирок этди.





- Ўйин ҳақида гапирсам, рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. “Шўртан” эса битта вазиятни яратди ва бундан гол уриб кетди. Футболда шунақа ҳолат учраб туради. Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. 

- Жамоангиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилишда қийинчиликга дуч келди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Айнан шу қанотлдан биз бир қатор ҳужумлар ташкил қилдик. Қийинчиликга дуч келганимиз йўқ. Нафақат икки қанотдан, шу билан биргаликда марказдан ҳам кўплаб ҳужумларни ташкил қилдик. Футболда битта вазият бўлиши ҳам мумкин. Футболчилар эса бундан фойдаланиш керак.

- Охирги вақтларда “Шўртан” жамоаси “Машъал” учун ноқулай рақибга айланаётгандек...

- Қайсидир маънода ҳа. “Шўртан” ноқулай рақиб деса ҳам бўлади. Про лигада кўпроқ югуриш ва ҳаракат қилиш керак. Ушбу жамоага қарши уйда ва сафардаги баҳсларда ҳам имкониятларга эга бўлсакда, фойдаланишда омадимиз келмаяпти. 

- Худоёр Сагдуллаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ҳали тўлиқ имкониятларини кўрсагани йўқ. Аммо, у кўп нарсага қодир футболчи. 

- Cакаев аслида жамоада қандай вазифани бажаради?

- Жамоа академияси директори. Шунингдек, маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдамлашади. Унинг катта тажрибаси бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика