Latest news

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  6 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  4 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  1 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  13 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор" News

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Шуни айтишим мумкинки, мазмунли ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда яхшироқ ўйнадик. Темпни ушлаб туриш борасидаги режаларимиз амалга ошди. Афсуски, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик ва керакли вазиятда имкониятни сақлаб қола олмадик. Ўзгаришлар орқали натижани ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яхши ўйин кўрсатгандик, барчаси ўз қўлимизда эди. Бироқ ғалабани ушлаб қола олмадик. Барча кўрди, охирги сонияларгача ғалаба учун курашиш керак эди. "Андижон" муносиб ҳаракат қилиб, характер кўрсатди. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгунча яхши ўйнадик. Кейинчалик ўйинимиз унчалик қовушмади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз биз учун афсусланарли. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз аламли бўлди.

- Дориевнинг голигача бўлган вазиятда уни "Андижон" ҳимояси яхши қўриқлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, бунга йўл қўймади. Биргина унга боғлиқ эмас. Бу жамоавий ўйин. Бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Жамоа билан яхши натижага эришиши мумкин. Фақат бир футболчини яхши ёки ёмон ўйнади, деб айта олмайман.

- Бугун Рубин Хебай қайдномада ҳам кўринмади...

- Уни жароҳати бор, лекин жиддий эмас. Яқин кунларда жароҳатдан фориғ бўлгач яна майдонга қайтади. Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Бухоро" билан ўйинимиз бор. Ўйлайманки, у ўша учрашувда жамоамизга ёрдам беради.



Rating: +2   

Comments

   
21 sep 22:52:44
kasymov
Eslaringda bo'lsa, Boshkovich binoyidek gollar urib turgan Zenan Zaymovichni ham jarohati bor, jarohati bor, deb o'yinlarga tushirmay bu futbolchi o'z-o'zidan yo'qolib ketgan edi. Umid qilamizki Hebay bilan unaqa narsa bo'lmaydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика