Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  6 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Дилшод Нуралиев: “Марокаш билан финалда тўқнаш келсак яхши бўларди” News

Дилшод Нуралиев: “Марокаш билан финалда тўқнаш келсак яхши бўларди”

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийининг ўйиндан сўнг фикрлари шундай бўлди.
"Аввало ажоиб ўйин учун Марокаш термаси мураббийини табриклайман. Бугун рақибимиз майдонда жуда яхши ҳаракат қилди, лекин биз ҳам бўш келмадик ва шогирдларим дурангни ушлаб қола билишди. Марокаш кучли жамоа эканини олдиндан билардик ва шунинг учун ўз вақтида Тунис, Кот-Д‘Ивуар сингари жамоалар билан ўртоқлик ўйнагандик. Марокаш ўйин услуби билан Тунисни эслатиб юборди. Насиб қилса, финалда яна шу жамоага қарши тўп суриш ниятимиз бор" - дейди Дилшлд Нуралиев.

- Бугун Хорвати я ҳам ғалаба қозонди ва дастлабки уч очкони қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, гуруҳдаги охирги учрашув ҳам кескин кечади.

- Жаҳон чемпионати ўз номи билан жаҳон чемпионати. Бунда осон ўйинлар бўлмайди. Биз дастлабки икки учрашувга қандай ҳозирлик кўрган бўлсак, хорватия билан ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйин ва натижа ўсмирларимизнинг гуруҳдан чиқишига ҳамда турнирда узоқроққа боришига имконият яратди дейиш мумкинми?

- Ҳар бир мураббий ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Мен ҳам мураббий сифатида жамоамнинг турнирда кўпроқ қолишини хоҳлайман. Бир сўз билан айтганда, биз навбатдаги баҳсга ўта жиддий қараймиз ва эртадан тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Хайрулло Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика