Latest news

22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  0 21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  21 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  29 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  2 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  6 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  7 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1

Дилшод Нуралиев: «Йигитларимиз қўлдан келганича Ватан шарафини ҳимоя қилишди» News

Дилшод Нуралиев: «Йигитларимиз қўлдан келганича Ватан шарафини ҳимоя қилишди»

6 ноябрь куни ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев иштирокида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг БААда ташкил этилган Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Нуралиев билан биргаликда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари - Жамшид Болтабоев ҳамда Иброҳим Абдуллаевлар иштирок этишди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев БААдаги жаҳон чемпионати баҳсларига пухта тайёргарлик кўрилганини, аммо Гондурас билан бўлиб ўтган сўнгги ўйинда футболчиларга ҳаёжон ҳалал берганини таъкидлади. «Жаҳон чемипионати финал босқичига пухта тайёргарлик кўрдик. Испаниядаги сўнгги йиғин жуда катта ёрдам берди. Мусобақа ташкилотчилиги юқори савияда бўлди ва у менда катта таассурот қолдирди», -дейди Нуралиев.

«Гуруҳ босқичидаги ҳар учта ўйинда алоҳида тактик йўналишдан фойдаланишимиз керак эди ва бу ўз самарасини берди, деган фикрдаман. Гондурас билан ўйинда маълум бир хатоларга йўл қўйилди, балки мураббийлар штаби, шахсан ўзим хатога йўл қўйган бўлишим мумкин».

Дилшод Нуралиев, Гондурас ўсмирларига қарши бўлиб ўтган ўйиндаги ҳолат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди ва бу ўйинда йўл қўйилган хатоларга ҳаяжон сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди. «Балки бу хатоликларга ҳаяжон сабаб бўлган бўлиши мумкин, бу эса қоидабузарликларга, карточкаларга сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумкорларни туширишни режалаштиргандик. Гондурас ўйинидаги эрта қизил карточка ўйин тактикаси ўзгариб кетди», - деди Нуралиев.

«Йигитларимиз қўлдан келганича Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишди, бунинг учун шогирдларимга миннатдорлигимни билдираман. Федерация раҳбарлари томонидан қўйилган вазифани бажара олмадик, бироқ футболчилар қўлларидан келганича ўйнашди. Агар гуруҳда қолиб кетганимизда, бунчалик алам қилмаган, жон куйдирмаган бўлардим. Чунки айб фақат ва фақат ўзимда бўларди. Яхши ўйнаб туриб ютқазиш, алам қилади. Ўйин томондан эмас, лекин қаердадир хато қилдик. Комилов қизил олганидан кейин, балки мен бошқачароқ тактика танлашим, Каримов ўрнига бошқани туширишим керак эди».

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳим Абдуллаев Жаҳон чемпионати баҳслари футболчилар учун катта тажриба бўлганини таъкидлади. «Жаҳон чемпионати баҳслари биз учун катта тажриба мактаби бўлди». Гондурас билан ўйин бошида ўзимиз хатога йўл қўйдик, шунинг учун кейинчалик қийналиб қолдик. Биринчи ўйинда ҳаяжонландик, лекин кейин изга тушиб кетди», - деди Абдуллаев.

«Мусобақа даражасини солиштирганда, терма жамоа миқёсидаги ўйинлар савияси жуда юқори. Биринчи Лигада ҳам кўп ўйнаганмиз, лекин ҳатто Европа клублари билан ўтказган ўйинларимизда тезлик юқори эди", - дея қўшимча қилди Абдуллаев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчиси Жамшид Болтабоев эса, Гондурас билан ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмагани учун узр сўради. «Сариқ карточкалар олиб, Гондурас билан ўйинда ёрдам беролмадим. Бунинг учун жамоадошларим олдида ҳижолатдаман», - дейди футболчи.

«Биз бир йилдан бери Биринчи Лигада ўйнаяпмиз ва бир йилдаги бирорта ўйинни ЖЧнинг битта ўйинига тенглаштира олмаймиз. ЖЧда иштирок этиб келган ҳар бир футболчи ўз жамоасида етакчига айланиши керак, деб ҳисоблайман», - деди Болтабоев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ўсмирларнинг Жаҳон чемпионати баҳсларидан сўнг бошқа терма жамоаларда ўйнаб кетишса, бундан фақат ҳурсанд бўлишини таъкидлади. «Куни кеча ТЖМда ҳисобот бўлди. U-19 термаси бош мураббийи А. Евстафеев бир қатор футболчиларни жалб этмоқчилигини айтди. Агар шогирдларим бошқа терма жамоаларга ҳам ёрдам бера олишса, бундан жуда хурсанд бўламан», - деди мураббий.

«Шартномам 31 декабрь куни якунига етади ва ҳозирча келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Катта ёшли терма жамоалар билан ишлаш нисбатан осон, энг қийини – ўсмир ва ёшлар билан ишлаш».

Нуралиевнинг фикрича, аксарият ёш футболчилар натижа кўрсатганидан кейин ўз устида ишламай қўйиши бу хато. «Агар ЖЧда қатнашиб келган футболчилар «Мен ўз вазифамни бажариб бўлдим» деб ҳисобласа, катта хато қилади. Кўпинча савол беришади, «Нега ОЧ, ЖЧдан кейин футбочлилар йўқолиб қоляпти?», деб. Аксарият ёш футболчилар натижа кўрсатганидан кейин, ўз устида ишламай қўяди. Лекин бу катта хато.

«Агар Биринчи Лига, Ёшлар Лигаси савияси паст бўлса, футболчи ўз устида тинмай ишлаши ва ўзини кўрсатиши керак», - дейди Нуралиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика