Latest news

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  8 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Дилшод Нуралиев: «Футболчиларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим» News

Дилшод Нуралиев: «Футболчиларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим»

Ўзбекистон ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ФИФА сайти мухбирлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олишди.

Қуйида мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўйин давомида жуда эъҳтиросларга берилганингизни кўрдик. Бу соғлиғингиз учун муаммо туғдирмайдими?
- Заҳира ўриндиғида ўтирганимда, эъҳтиросларга берилиб кетаман. Ўша пайт қаттиқ ҳаёжонга берилиб бироз тобим қочиб қолиши мумкин. Айнан шу эъҳтирослар орқали ҳаяжонни чиқариб юборишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, футболчилар ҳам менинг бундай эъҳтирсларга берилишимга кўникиб қолишган.

- Ўзбекистон ўсмирларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Олдимизда яна бир муҳим ўйин турибди. Хорватияга қарши ўйин олдидан ҳеч нарса деб бўлмайди. Бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўрамиз. Умуман, камчиликларимиз йўқ эмас. Уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бугун Африка жамоасига қарши ўйнаганимизни унутмаслик лозим. Африка қитъаси жамоалари одатда бу ёш тоифасида кучли бўлишади. Хорватия билан бўладиган ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон ушбу мусобақага 2011 йилги муваффақиятни такрорлаш учун келганми ёки жамоада бундан ҳам юқорироқ натижани кўрсата олишига имконияти бор деб ўйлайсизми?
- Ушбу ёш тоифасида Бразилия, Ўзбекистон ёки Марокаш терма жамоаларини фаворит деб атамаган бўлар эдим. Бу ёшда футболчиларнинг психологияси жуда ўзгарувчан бўлади. Ҳар бир ўйинга етарлича тайёргарлик кўрилса, бу мақсадга ҳам эришиш мумкин.

- Ўйиндан кейин доира шаклини ҳосил қилиб, футболчилар билан суҳбат қурдингиз. Сир бўлмаса, улар билан нималарни муҳокама қилдингиз?
- Мен уларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим. Ўйин жуда қийин кечди. Шунинг учун ҳам уларга, характер ва матонат кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдирдим.

Дилшод Нуралиевнинг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсини қуйидаги манба орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика