Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  24 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик" News

Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик"

Про-лиганинг 19-турида "Шўртан" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Локомотив"нинг барча мухлисларини, клубдагиларни ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар ғалаба учун қўлидан келганча максимал равишда ҳаракат қилишди. Ўз майдонимизда уч очко олишимиз шарт эди. Барча футболчиларни мақташим керак. Ҳамма ҳаракат қилди. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Кўп бўлмаса-да, бизни қўллаб туришди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бутун ўйин давомида ташаббусни ушлаб турдик, назорат қилдик. Бугун рақиб бизга кам ҳаракатли футбол таклиф қилди. Кўрганингиздек, ўйин темпи доим тушириб турилди. Аммо "Шўртан" бизга қарши бундай ўйин кўрсатган биринчи жамоа эмас. Бунга қадар шундай ўйин кўрсатган рақиблар бўлди. Мен буни футбол деб атамаган бўлардим. Бу менинг фикрим. Ҳар бир мураббийнинг ўз фикри бўлади. Ўйин давомида назоратни ушлаб турдик. Биринчи бўлимда ҳам гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда барибир муваффақиятга эришдик. Барчаси адолатли бўлди деб ўйлайман.

- Бир пайтлар Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"да ишлаб юрганида жамоаси антифутбол намойиш қиларди, бу эса айрим мухлисларга ёқмасдан, антифутбол ўйин деб ҳисоблашарди. "Шўртан"нинг бугунги ўйинини антифутбол деса бўладими?

- Агарда иккала жамоа шундай ўйнаса, антифутбол бўлиши мумкин. Бир жамоа ҳужум қилишни истаса, бу антифутбол эмас. Рақиблар нимани истаётганини билиш керак - очко олишми, ғалаба қозонишми. Бугун "Шўртан" шунчаки биздан очко олишни истагани сезилди. Уларнинг айнан ғалаба ёки дуранг учун майдонга тушган деб айтишим қийин. Фикримча, исталган жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилиши керак. Тактикани танлаш, албатта, ўзларининг ишлари. Билмадим, буни антифутбол деб бўлмайди. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик, рақиб эса имкони борича ҳимояланди.

- Кейинги турда "Қўқон-1912" - "Динамо" баҳсида қайси жамоанинг ғалаба қозонишини истайсиз?

- Кейинги турда "Машъал" - "Локомотив" баҳсида "Локомотив"нинг ғалаба қозонишини истайман. "Қўқон-1912" ва "Динамо" ўйинидаги натижа эса уларнинг муаммолари. Биз уларга қараб қолмаймиз ва ўз ўйинимизга аҳамият берамиз. Шунингдек, биз ушбу мавсумда нима қилишимиз керак бўлса, ўшанга тезроқ эришишни истаймиз.

- Таркибдаги айнан бирор футболчини мақтаб ўта оласизми?

- Барчани таъкидлайман. Бугун барча футболчи қўлидан келганча ҳаракат қилди. Маратга гап йўқ, тушди ва ўз тажрибаси билан жамоага ёрдам берди. 37 ёшида ҳам нималарнидир исботлашга ҳаракат қиляпти. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди, анчагина темп қўшишди. Ҳеч кимни алоҳида ажратмайман. Барча супер бўлди.

- Ушбу мавсумда "Динамо" ва "Машъал"га қарши ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланганди. Шундай рақибларга қарши ўйинларда ҳимояни ёриб ўтишга нималар ҳалақит қилмоқда?

- Бу ўйинлар бир-биридан фарқ қилади. Ўша ўйинларда биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмагандик. Вазиятлар яратгандик, бироқ баъзида сўнгги паслар етишмаганди. Бугун эса темп ҳам яхши бўлди, кўп ҳаракат қилдик, яхши очилдик, ҳужум чизиғи ҳам фаол ҳаракат қилди. Рақиблар бугун бизга ўз ҳимоясида ва темпни туширишда жуда катта муаммолар туғдирди. Биз тезлик олаётганда улар тўхташди. Шу сабабли йигитларим бошқатдан, бошқатдан ва яна бошқатдан темп олишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим шу боисдан 5 дақиқада ўтиб кетгандек бўлди. Амалда деярли ҳеч нима кўрмадик, фақатгина тўхталишлар... Ўша ўйинларда эса бизда яхши темп бўлганди, лекин якунда адашгандик. Бугун эса яхшироқ ўйнадик ва шу сабабли гол ҳам урдик.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика