Latest news

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  0 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  2 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

Денис Коростиченко: "Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда" News

Денис Коростиченко: "Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, жамоамиз футболчилари, раҳбарият ва мухлисларни ғалаба билан муборакбод этаман. Қўлга киритилган 3 очкони клубимиз мухлисларига бағишлаймиз. "Нефтчи" жуда кучли жамоа эканлигини эътироф этишимиз лозим. Омад бизга клуб боқди. Рақиб талайгина имкониятларга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Жиддий кураш олиб бордик ва ғалаба қозондик.

- "Локомотив" 2 ўйиндан буён гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонмоқда. Бу жамоани чемпионликка олиб боришга қадар руҳлантира оладими?

- Саволингиз учун раҳмат. Биз максимал даражада натижа кўрсатиб, юқори ўринлардан бирида бўлишни хоҳлаймиз. Чемпионатда кучли клублар кўп. Ушбу мавсумда нисбатан ёш таркибга эгамиз. Ҳимоя чизиғимизда ҳам туб бурилишлар кузатилди. Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда. Умид қиламанки, буни чемпионат охиригача сақлаб қола оламиз. Қанча кам гол ўтказсак, шунча юқори ўринда бўлишимизни яхши тушунамиз. Мақсадимиз – имкон қадар юқори ўринни эгаллаш.

- "Локомотив" 3 та меҳмон ўйинда ютқазганди, бугун ғалаба қозонди. Футболчиларни руҳан яхши тайёрлаганмидингиз?

- Биз олдимизга уй ўйинларида очко йўқотмаслик вазифасини қўйганмиз. Бунга астойдил ҳаракат қиламиз. Меҳмонда эса албатта, ҳар қандай жамоага оғир бўлади. Бугун "Нефтчи" Фарғонада ўйнамаётгани ҳам уларга таъсир кўрсатгандир. Буни йигитларимизга тушунтириб, ғалабага эришиш учун яхши имконият борлигини уқтиргандик.

- Ғуломҳайдар Ғуломовга эътироз билдирдингиз. У яхши ўйнаётган эди-ку...

- У жароҳат орттириб олганди. Секин-аста тикланиб бормоқда. "Динамо" билан баҳсни ўтказиб юборганди. Ўтган ўйинда озгина вақт ажратдик. 

Бугун Махарадзе дисквалификация туфайли майдонга туша олмади, шу боис Ғуломов майдонга туширилди. Бироқ жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмагани учун уни тўлиқ ўйната олмадик.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика