Latest news

23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  1 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  19 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  4 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  37 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  37 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4

Даврон Файзиев: “Вазифани уддалаганимиздан хурсандман” News

Даврон Файзиев: “Вазифани уддалаганимиздан хурсандман”

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бири бўлган Даврон Файзиевнинг икки йилдан буён Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини бошқариб келаётганидан хабарингиз бор.
Файзиев бу йил олий лигада бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказмоқда. Айтиш керакки, унинг жамоаси асосан маҳаллий футболчилардан ташкил этилган бўлишига қарамай, жорий йилги чемпионатда “йўқолиб” қолмади. Хусусан камтарона шароитга эга бўлган “Сўғдиёна” элитанинг кучли жамоаларига қарши кечган ўйинларда жиддий курашгани сўзимизга исбот бўла олади. Энг муҳими жамоа бу йил кучлилар сафида қолиш вазифасини бажарди. 

- Даврон ака, ортда қолаётган чемпионат сиз учун қандай ўтмоқда?
- Мен мураббий сифатида бу йил дебютимни ўтказдим. Жорий чемпионат мен учун ажойиб ўтмоқда. Асосийси йил бошида жамоа олдига қўйилган вазифани уддаладик. Ҳозирги эгаллаб турган ўрнимизни янада яхшилаш учун эса олдиндаги ўйинларда кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Чемпионат стартидан олдин жамоамиз учун бу йилги мавсум осон кечмаслигини жуда яхши билардим. Ҳам оғир, ҳам қийин бўлишини кутгандик. Худога шукур, қийинчиликларни енгиб ўтдик. Бундан жуда хурсандман.

- Олий лигада қолиш вазифаси бажарилганидан сўнг, енгил тин олган бўлсангиз керак?
- Албатта, раҳбарият ва мухлислар олдида юзим ёруғ бўлганидан қувондим.

- Йил бошида бош мураббий сифатида ўйлаганларингиз неча фоизга амалга ошди?
- Очиғини айтганда, мавсум аввалида жуда қўрққандим. Чунки чемпионатнинг дастлабки икки турида рақибларимизга йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиздан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолгандик. 3-турда эса биз ўз майдонимизда “Навбаҳор”ни ютдик. Шундан сўнг шогирдларимнинг ўз кучига бўлган ишончи ошди. Йигитларимизда олий лигада ҳам ўйнаса бўлади деган фикр юзага келди.

- Бу йил “Сўғдиёна” сафида айтарли номдор ўйинчилар бўлмади. Асосан маҳаллий ва бунгача биринчи лигада ўйнаб келаётган ўйинчилар тўп тепди. Уларни пишитиб бориш ва кучли рақибларга қарши кечадиган баҳсларга тайёрлаш жараёнини қандай ўтказдингиз?
- Бу футболчилар ҳам қачондир элитада ўйнаши керак-ку! Биринчи лигадан олий лигага чиққач одам ўз кучига ишона билиш керак. Шунингдек мураббий ҳам ишонтира олиш лозим бўлади.

- “Сўғдиёна”да тажрибали ўйинчилар кўп бўлмаса ҳам олий лигада қолиш вазифаси уддаланди. Бунинг сири нимада?
- Бу биргина таркибга эмас, ҳамма нарсага боғлиқ. Бизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Ўзимизга яраша камчиликлар бор. Шунга қарамай жамоанинг барча аъзоси вазифани уддалаш учун биргаликда ҳаракат қилди. Бир сўз билан айтганда, муваффақиятларимизнинг калити – жамоанинг аҳил бир оила бўлганлигидадир. Энг катта ютуғимиз шу.

- Жорий чемпионатда футболчиларингиз ўзингиз истаган ўйинни қанчалик кўрсата олишди?
- Ҳеч қайси мураббий жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Акс холда жамоаси ўсишдан тўхтаб қолади. Футболчиларга менда ортиқча эътироз йўқ. Улар қўлларидан келганича яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қилишди. Қаердадир хатолар ҳам бўлди. Биринчи даврадан кейин ўз ўйинимизни топиб олганга ўхшадик. Тўғри, ҳозир биринчи ўринда натижа туради. Лекин футбол мухлислар учун эканлигини ҳам унутмаган ҳолда, мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Кейинги йил учун таркибда қандайдир ўзгаришлар қилишни ўйлаб қўйган бўлсангиз керак?
- Иложи борича бу йилги таркибимизни сақлаб қоламиз. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар ҳам йўқ эмас. Албатта селекция жараёнида таркибга қўшимча қиламиз. Мавсум поёнига етгач ҳаммасини тарозини палласига қўйиб, кўриб чиқамиз. Бироқ кейинги йил ҳам маҳаллий ёшларга катта эътибор қаратамиз.

- Шу ўринда Ренат Байрамов ҳақида сўрамоқчи эдик. Бу футболчи сизнинг жамоангизга келиб қўшилишидан олдин маълум муддат майдон четида юрганди. Лекин шунга қарамай тажрибали плеймейкер бу йил ўзини кўрсата олди. Фикримизга қўшиласизми?
- Тўғри, Байрамов жамоамизга келишдан олдин ҳеч бир клубда ўйнамаётганди. Футболда энг ёмони бу – жароҳатдир. Ренатни ҳам охирги пайтларда жароҳат тез-тез безовта қилиб келаётганди. Аммо шундай бўлсада, биз унга ишонч билдирдик. Ўз навбатида футболчи ҳам ишончимизни оқлашга интилди. Аввалги спорт формасига кириши учун машғулотларда қаттиқ тер тўкди. Айрим баҳсларда голлар уриб, жамоа учун муҳим очколарни келтирди. Шу боис мураббий сифатида айтишим мумкинки, Байрамов бизга ёрдам берди.

- Дебют мавсумингизда салбий ва ижобий жиҳатлар сифатида нималарни айтган бўлардингиз?
- Умумий олиб айтадиган бўлсам, жамоам чиройли ўйин кўрсатиб кутилмаганда мағлубиятга учраб турди. Кейин ютиб турган ўйинларимизда якунда аламли мағлубиятга учраганимизни салбий жиҳат деб айтган бўлардим. Мураббий учун ғалаба ҳамма нарсадан муҳим. Бу жуда ёқимли. Шуни инобатга олиб айтадиган бўлсак, жамоам ютган ўйинлар мен учун ижобий жиҳатлар сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ўйинимизга эса муносиб баҳони журналистлар ва мухлислар беради.

- Дарвоқе, яқинда Фарғонада “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтдинглар. Сафарда бу жамоани ютиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди. “Сўғдиёна” бунга қандай эришди?
- 90 дақиқа давомида югурасиз, очко олиш учун ҳаракат қиласиз. Учрашув мобайнида ўзига хос тўқғнашулар бўлади. Чиндан ҳам Фарғонада жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қайд этилган натижа ҳам биз учун қувонарли бўлди. Лекин бундан ҳозир ортиқча руҳланиб кетмаслик керак. Бу ғалабамиз тарихда қолди. Энди келажак ҳақида ўйлаш керак. Чемпионат тугашига яна учта тур қолди. Бўлажак баҳсларда ҳам очко олишни ўйлаш лозим.

- Чемпионатда “Сўғдиёна” энг чиройли ўйинини қайси жамоага қарши ўйинда намойиш этди?
- Биз ҳар бир учрашувда мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Энг аламлиси Тошкентда “Пахтакор” билан ўтган ўйинни айтишим мумкин. Бу жамоа нафақат Ўзбек футболида, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга. “Шерлар”ни сафарда 3:1 ҳисобида ютаётиб, якунда 4:3 ҳисобида имкониятни бой берганимиз жуда аламли мағлубиятимиз бўлди.Бу футбол. Унда мана шундай аламли мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Вақтида ўзимиз ҳам шундай ғалабаларни қўлга киритганмиз.

- Бу йил олий лига билан қайси жамоалар хайрлашади деб ўйлайсиз?
- Бу ҳақда ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Элитани кимлар тарк этишини ҳамда совринли ўринлар учун кечаётган курашда кимнинг қўли баланд келишини яхшиси мавсум сўнггида билиб оламиз. Бу борада жиддий кураш кечмоқда.

- Бош мураббий сифатида ўтказган дебют мавсумингизни кўпчилик мухлислар ижобий баҳоламоқда. Айтингчи, олий лиганинг бошқа клубларидан кейинги йил учун қизиқиш бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча таклифлар бўлмади. Чорловларни кўриб чиқиш ниятим ҳам йўқ. Чунки кейинги мавсумда ҳам “Сўғдиёна”ни бошқармоқчиман. Ҳозирги жамоани ўтган йили тузиб, биринчи лигада иштирок этгандик. Мана бу йил иккинчи мавсумимиз бўлди. Клубни қабул қилиб олганимдан кейин, ўз олдимга мақсадлар қўйганман. Мураббий сифатида қўлдан келганича курашиб, ушбу жамоада ишлашда давом этаман. Йигитлар билан юқорироқ натижалар қайд этиш учун бор кучни ишга соламиз. Бошқача айтганда “Сўғдиёна”ни чемпионатда ўз ўрни бўлиши керак. Боиси Жиззах футболи мамлакатимизда ўз тарихига эга. Шунинг учун жамоани аввалги мавқеини тиклашга уринамиз

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика