Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  54 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  9 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Coca Cola Суперлигаси. Август ойи лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. Август ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган август ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Игнатий Нестеров
Навоийнинг "Қизилқум" клубига кўчиб ўтган тажрибали посбон Игнатий Нестеров август ойида 4та ўйиннинг барчасида майдонга тушди ва жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Мана шу тўрт ўйинда ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди. "Бунёдкор"га қарши баҳсда Нестеров пенальтидан гол ўтказди. Шу боис Игнатий Нестеров championat.asia талқинига кўра август ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.



Ой голи - Шерзод Каримов

Термизнинг "Сурхон" клуби 10-турда "Навбаҳор"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни Шерзод Каримов томонидан урилган гол очиб берди. Каримов бурчакдан тўпни тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳақли равишда ой голи сифатида эътироф этилди.




Ой футболчиси - Ойбек Бозоров

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров август ойида жуда ҳам ажойиб ўйнади. Ёзнинг сўнгги ойида Бозоров 1та гол урди ва 1та голли пас берди. Бундан ташқари барча учрашувларда рақиб ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриқ бўла олди. Бозоров ўсишдан тўхтаб қолмаса яқин орада терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Шота Арвеладзе
Август ойида "Пахтакор" 4та ўйин ўтказди ва барчасида ғалабага эришди. "Шерлар" 16та гол уриб атиги 2та гол ўтказиб юборишди. Ҳар уч кунда ўйнаб умуман очко йўқотмаган "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе championat.asia талқинига кўра август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика