Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди News

"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди

Бугун ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги 2 та учрашув ўтказилади: "Барселона" — "Наполи" ҳамда "Бавария" — "Челси".

Сайтимиз ходимлари мазкур ўйинлар натижасини тахмин қилиб кўришди. 

Камолиддин Алимов — сайтимиз ходимларининг устози, "Olamsport.com" бош муҳаррири

Барселона - Наполи 3:1

Бугунги учрашувда каталонияликларни 0:0 ҳисоби ҳам қаноатлантиради. Неаполликлар эса 1/4 финалга чиқиш учун гол уришлари лозим. Шу сабабдан бугун очиқ футбол томоша қилсак керак. Очиқ футболда ҳар икки жамоада дарвозани ишғол қилиш имконияти юзага келади. Чемпионликдан маҳрум бўлган "Барселона" бор эътиборини ЕЧЛга қаратган. Мавсумни соврин билан тугатиш ва шу йўл билан мухлислар олдидаги қарзни узиш учун ҳам "Наполи"дан ўтиш керак. 

Бавария - Челси 0:0  

Бу жуфтлик тақдири биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлган. "Челси" камбэкни амалга ошириш учун "Барселона" бўлиши керак, назаримда. "Бавария" мураббийи бугун асосий таркибнинг бир неча футболчиларига дам берса керак. Тахминим жавоб баҳсида дуранг қайд этилади.

Абдулазиз Искандаров  — сайтимизнинг интервью олишни яхши кўрадиган сергап ходими

Барселона - Наполи 2:1

Айни пайтда Чемпионлар Лигаси ўзининг энг пик нуқтасига чиқиб бормоқда. Фаворит саналган жамоаларнинг турнир билан эрта хайрлашиши қолган жамоаларни сергакликка чорласа ҳеч гап эмас. Ҳусусан, бугун "Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги ўйинда ҳам сенсация қайд этилиши, Гаттузо шогирдлари кейинги босқчи масаласини ҳал қилишлари мумкин. Лекин, "Барса" мухлисларига умид бағишлайдиган бир омил бор - Месси.  Менимча, бу баҳсда Кике Сетьен шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади.

Бавария - Челси 2:2

Энди "Бавария" ва "Челси" ўртасидаги учрашувга кўп ҳам тўхталиб ўтиш шарт эмас. Фрэнк Лемпарднинг ёш жамоаси учун бу турнир катта тажриба вазифасини ўтади. Агарда ЕЧЛда жамоа камбэк кўрсата олмаса, бу клубнинг мухлислари асло ҳафа бўлмаслиги керак. Дебют мавсумдаёқ ажойиб жамоани шакллантириш ва совринли ўринлар сари етаклаш менимча ажойиб натижа ҳисобланади.  "Бавария" биринчи учрашувдаёқ барчасини ҳал қилиб бўлган. Икки жамоа ҳам бу мавсумни ажойиб ўтказди. Лекин, биринчи ўйин натижасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кейинги босқчига мюнхенликлар йўл олади ва "Барселона" билан тўқнаш келади. Таҳминим: 2:2.

Шерзод Нурматов — "Арсенал"нинг Чемпионлар Лигасида ўйнашини кутаётган сайтимиз ходимларидан бири

"Бавария" - "Челси" 2:0

"Барселона" - "Наполи" 2:1

Чемпионлар Лигасида кутилмаган ҳисоб ва сенсациялар кўпайиб кетди, лекин бугунги баҳсларда ҳеч қандай сюрпризларни кутмаяпман. Мезбонлар фаворит ва улар ғалаба қозонишади деб ўйлайман.

Азиз Тўхтамуродов — "Olamsport.com" сайти "мотори"

"Бавария" - "Челси" 2:3

"Барселона" - "Наполи" 3:0

Дастлабки учрашувдаги шармандали ҳисобдан сўнг ушбу жуфтликда ким ғолиб бўлиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Аммо сўнгги пайтларда Лэмпард бошчилигидаги "Челси"нинг намойиш этаётган ўйинлари "аристократлар" мухлислари учун умид бағишлайди. Тезкор гол орқали рақибни шокка тушириб қўйиш эвазига "Челси" ўзига керакли натижага эришиши мумкин. Лекин Фликнинг "Бавария"си қачон учта ёки тўртта тўп фарқи билан мағлуб бўлганини эслай олмадим. Тахмин: 2:3.

"Барселона" бугун итальян клубини йирик ҳисобда мағлуб этиш эвазига ўзига керакли натижани қайд эта олади деб ўйлайман. Тахмин: 3:0.

Алишер Холматов —  сайтимиз муштарийлари учун ҳаммадан кўп қайғурадиган тилла одам.

Бавария - Челси 3:2

"Бавария" дам олиб, етарлича куч тўплаб олди. Шу туфайли мюнхенликларда ғалаба қозониш имконияти нисбатан кўпроқ. Ўйлайманки, бу ўйин голларга бой бўлади. 

Барселона - Наполи 3:1 

Месси анчадан бери ЕЧЛда ғалаба қозона олмаяпти. Буни амалга оширадиган вақт келди. Айни дамда "Барселона" олий мақсадига эришиши учун мураббий ҳалақиқ қилиши мумкин. Аммо жамоа "Наполи"ни енголмаса, уят бўлар.

Фахриддин Рўзиев — сайтимизнинг бухоролик ажойиб ходими

Бавария - Челси 3:3

Менимча, "Альянц Арена"да муросасиз ўйин бўлади. Эҳтимол, "Челси"да кейинги босқич йўлланмаси учун имконият деярли қолмагандир. Аммо "аристократлар" ҳам мавсумдаги сўнгги ўйинларини кўтаринки кайфиятда якунлаб, мухлисларини хурсанд қилишлари керак. Голларга бой, ҳужумкор ўйин кутяпман.

Барселона - Наполи 2:2

"Барселона" кучли жамоа, лекин бугун кучли босим остида қолади, деб ўйлайман. Чунки барча "кўк-анорранглилар"дан ғалаба кутяпти. "Наполи" эса хотиржам ўйнайди. Гаттузо шогирдлари ана шу хотиржамлик эвазига сўнгги йиллардаги энг кучсиз "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборишлари мумкин.

Алишер Остонов — "Атлетико" ва Диего Симеоненинг ашаддий мухлиси, сайтмизнинг камгап ходими

Бавария - Челси 2:0

Барселона - Наполи 2:1

Бугун сенсация кутмаяпман. "Челси" камбэк қилишига 1 % ҳам ишонмайман. "Барселона" қийналиб ютади, Гризманндан гол уради (чунки "Атлетико"нинг собиқ ўйинчиси). Шунингдек, бугун Мессидан ҳам кўп нарса кутяпман. 

Шаҳбоз Беғамов — сайтмизнинг ёш ходимлари, баъзида устозларни ҳам тергаб турадиган жонкуяр, тиним билмас журналист

Барселона - Наполи 4:0

Ҳаммаси Мессига боғлиқ. Кайфияти яхши бўлса ва ўйини чиқса, қуйида тахминим катта эҳтимол ўзини оқлайди.

Бавария - Челси 5:0

Бавария учун муҳим ўйин. Чунки жамоа танаффусга чиқиб кетганди ва жорий мавсум учинчи тўхталишдан кейин рестарт олмоқда: қишда, карантин ва Бундеслига тугагач 1 ой ўтиб ЕЧЛ рестарти. Бунақаси бўлмаган. Фликка бу қўшимча бош оғриқ. Жамоанинг ўйин балансини яна қайта тиклаш керак. Қишдан кейин ва карантин тугагач буни уддалаганди. Яна маҳоратини ишга солиши керак. Гарчи кўп нарса биринчи учрашувда ҳал бўлган бўлсада, ўйин ритмига тушиб олиш жиҳатидан муҳим беллашув. Фойдали. Челсига ҳурматни сақлаган ҳолда, Бавария имкониятлари барибир юқори. Ўйинга чанқоқ Бавария.

Нарзулла Сайдуллаев — Давид Луизни ёмон кўрадиган ва сайтимизда балансни ушлаб турадиган ҳақиқий жамоа сардори

Барселона - Наполи 2:0

Бавария - Челси 3:1

Катта эҳтимол билан, кейинги босқичда "Барселона" — "Бавария" тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Қадрли мухлис, сиз қандай натижа кутяпсиз? Бугун камбэкларга гувоҳ бўламизми?

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика