Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  3 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  55 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

"Championat.asia" мухлисларининг талқинига кўра жаҳонда йилнинг энг яхши дарвозабони (сўровнома) News

"Championat.asia" мухлисларининг талқинига кўра жаҳонда йилнинг энг яхши дарвозабони (сўровнома)

Сайтимиз ўқувчилари талқинига кўра жаҳон футболидаги энг яхши дарвозабонни аниқлаймиз.

"Championat.asia" мухлисларининг талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони (сўровнома)

  • Ян Облак ("Атлетико")
  • Алиссон Бекер ("Ливерпуль")
  • Марк-Андре тер Штеген ("Барселона")
  • Уго Льорис ("Тоттенхэм")


Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Германия)

Германиялик посбоннинг 2019 йилда эришган энг катта ютуғи Испания чемпионатидаги ғолибликдир. "Барселона" ЕЧЛнинг 2018/19 йилги мавсумида ярим финалгача етиб боришди. Финалга бир қадам қолганда посбон "Энфилд"да 4та гол ўтказиб юборди. Аммо, айтиб ўтганимиздек тер Штегеннинг ажойиб сейвлари "Барселона"нинг Ла Лигани ютишида катта ёрдам берди. Германия учун омадсиз кечган Миллатлар Лигасида эса у майдонга тушмади.


Ян Облак ("Атлетико", Словения терма жамоаси)

Ҳозирги кундаги дунёнинг энг қиммат дарвозабони Ян Облак ўтган мавсум Ла Лигада ажойиб сейвлар қайд этди ва жамоасининг 2-ўринни олишида катта ёрдам берди. ЕЧЛда эса комбэк ўйинлар "Атлетико"ни ҳам четлаб ўтмади. "Ювентус"га қарши жавоб ўйинда словениялик посбон дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди ва жамоа ЕЧЛдаги иштирокини нимчорак финалдаёқ тўхтатишга мажбур бўлди. 100 миллион евролик дарвозабон Миллатлар Лигасида қатнашмади. Бундан ташқари, Облак "Самора" мукофотини кетма-кет тўртинчи йил қўлга киритди. Маълумот учун, ушбу мукофот Ла Лигадаги энг яхши мавсумни ўтказган дарвозабонга берилади.


Алиссон Бекер ("Ливерпуль", Бразилия терма жамоаси)

27 ёшли бразилиялик дарвозабон учун 2019 йил балки фаолиятидаги энг яхши мавсумдир. Шубҳасиз бу йилдаги энг катта муваффақият Европа Чемпионлар Лигасидаги ғалабадир. Алиссоннинг ақлбовар қилмас сейвлари туфайли "Ливерпуль" муҳим учрашувларда ғолиб чиқди ва бразилиялик посбон якунда мусобақанинг "Энг яхши дарвозабони" мукофотини қўлга киритди. Бекер жамоаси АПЛда аламли тарзда иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлсада, бразилиялик дарвозабон мавсум давомидаги ажойиб ҳаракатлари туфайли Англияда "Олтин қўлқоп"га лойиқ кўрилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бразилия терма жамоасининг асосий дарвозабони Копа Америка ғолибига айланди ва у ердаги энг яхши дарвозабонга бериладиган мукофотни ҳам ўзиники қилди. Ҳа айтгандай, Алисон биринчи бор ташкил этилган "Яшин" мукофотининг илк ғолибига ҳам айланди.


Уго Льорис ("Тоттенхэм", Франция терма жамоаси)

Уго Льорис ушбу мавсумни ажойиб тарзда ўтказа олди. Унинг 2019 йилдаги энг катта муваффақияти "Тоттенхэм" билан бирга ЕЧЛ финалига қадар етиб борганидир. Айнан франциялик дарвозабоннинг ажойиб сейвлари лондонликларни сенсацион тарзда мусобақа финалига олиб чиқди. АПЛнинг якунланган мавсумида эса жамоасининг 4-ўринни олиб, ЕЧЛга йўлланма олишида асосий ишни қилди. Аммо, Льорис АПЛ доирасидаги ноябрь ойининг бошида ўтказилган ўйинда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқди.


Ўз танловингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг (изоҳларда ўзингиз муносиб деб билан бошқа дарвозабонни ҳам ёзиб қолдиришингиз мумкин).



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика