Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

“Бухоро”даги вазият, ўзбек ва тожик футболи, “Манчестер Сити” собиқ посбони билан музокара - Муҳсин Муҳаммадиев билан интервью News

“Бухоро”даги вазият, ўзбек ва тожик футболи, “Манчестер Сити” собиқ посбони билан музокара - Муҳсин Муҳаммадиев билан интервью

Биласиз, “Бухоро” жамоаси 2019 йилда Суперлигда қолиш вазифасини муваффақиятли тарзда уддалади.

Иккинчи давра бошланишидан олдин жамоага бош мураббий этиб тайинланган тожикистонлик мутахассис Муҳсин Муҳаммадиевнинг улкан тажрибаси самара келтирди.

Фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” ҳамда Тожикистоннинг қатор клубларида тажриба орттирган, етарли тажриба ва малакага эга. Қолаверса Ўзбекистон ушбу мураббий учун бегона эмас. Ишлаган жойида муваффақият қозона олган. Биринчи даврада оғир аҳволдаги “Бухоро”, иккинчи даврада қимматли очколарни ишлади. Қарши ва Тошкентдан очко билан қайтди.

Яқинда бош мураббий билан суҳбатлашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдик.

- Муҳсин Муслимович, “Бухоро”га келганингиздан бери сиз билан батафсил суҳбат қуришга фурсат бўлмади. Айни вақтда жамоа пойтахтимизда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Кўряпмизки ўзгаришлар катта. Қолганини ўзингиздан эшитсак, бу борада аниқ маълумот берсангиз...

- Янги мавсумга тайёргарликни декабрь ойидаёқ бошладик. 20-27 декабрь кунлари дастлабки йиғинни ўтказдик. “Машъал” ва “Насаф” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Янги йил муносабати билан йигитларга кичик таътил беришга қарор қилдик. Сўнг яна Бухорода тўпландик ва тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришдик. Январь ойининг 20-санасидан бошлаб ҳозирга қадар Тошкентда йиғинни давом эттирмоқдамиз. Тахминан 3 февралгача шу ерда бўламиз. Футболчиларга уч кунлик таътил беришни режа қилганмиз. Шундан сўнг яна Тошкентдаги йиғинни оҳирги босқичига старт берамиз.

- Суперлигага қуръа ҳали ташлангани йўқ. Мазкур ҳолат тайёргарлик кўриш жараёнида ноқулайликларни келтириб чиқармайдими? Чунки, ҳали рақиблар маълум эмас...

- Биз ҳам ҳозирда шуни кутяпмиз. Яқин кунларда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тақвим қачон эълон қилиниши ноъмалум. Лекин, чемпионатни бошланиш санаси аниқ. Тўғри, бу айрим ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо, у қадар ваҳимага ҳожат йўқ.



- Ўтган мавсумнинг июнь ойи бошларида “Бухоро” жамоасини қабул қилиб олдингиз. Вазият оғир, жамоа турнир жадвалининг оҳирги поғоналарида юрарди. Одатда кўпчилик мураббийлар бундай паллада қуйи ўринларни эгаллаб турган клубларни бошқаришга розилик беришмайди. Катта таваккалга қўл уришни исташмайди...

- Албатта, ҳамма ҳам юқори мақсадларни кўзлаган, юқори ўринлардаги жамоаларни бошқаришни хоҳлайди. Мен ўз вақтида “Бухоро”да тўп тепганман. Авлодларим, бобом ва бувим ҳам шу ерлик. Менга таклиф билан чиқишганида йўқ дея олмадим. Қийин вазиятда жамоа бош мураббийлигини қўлимга олишимга тўғри келди. Мен шу ўринда қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокими Барноев Ўктам Исаевичга га миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Қайси омилга ёки нимага ишониб бош мураббийликка розилик бердингиз?

- Ҳар қандай мураббий ўз кучига ва жамоадаги футболчиларга ишонади. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳамма муаммонинг ечими бўлади. Яратганнинг кўмаги билан жамоани кучлилар сафида олиб қолишга эришдик.

- “Бухоро”га келган илк кунингизда ички муҳит қандай эди? Футболчилар билан биринчи учрашувда нималар дедингиз?

- Очиғи, нима деганим эсимда йўқ. Орадан кўп вақт ўтди. Лекин, биз ҳар қандай шароитда ҳам Суперлигада қолишимизга ишондик. Футболчилар қийин ҳолатда ҳам вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга ташаккур. Улар майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Керакли паллада ҳарактер кўрсата олишди. Ҳозир умуман бошқа вазифалар, мақсадлар билан йўлга чиқяпмиз.

- Легионер футболчиларни олиб келишда муаммо бўлмаяптими? Чунки, жамоа ва Ўзбекистон чемпионатини даражасини иноабатга олсак, уларни кўндириш осон иш эмас...

- Тўғри қийин. Иккинчи даврада жамоани тарк этган айрим футболчиларни ўрнини тўлдириш мақсадида легионерларни жалб қилдик. Жамоани маълум бир ўйин услубига кўникиб олиши учун вақт керак эди. Орада бир нечта учрашувларни омадсиз якунладик. Футболчилар менинг талабларимни ва машғулотларимни тушуниб кетиш жараёни бироз мураккаб кечди. Муҳими улар тезда мослашиб кетишди.

- “Бухоро” бу йил ўз олдига қандай мақсадларни қўяди? Юқори вазифалар ва мақсадлар учун яхши шароитлар, махоратли футболчилар талаб этилади... Шахсан сиз қандай жамоа қуришни режа қилгансиз?

- Мақсадимиз рақобатбардош жамоа тузиш. Юқори ўринларни кўзлаяпмиз. 5 ва 6-поғонани эгаллашни истаймиз. Буни йигитларнинг руҳиятига сингдиришга ҳаракат қиляпмиз.




- Ташкилотчилик жамоада қай даражада йўлга қўйилган?

- Ҳаммаси яхши. Тўғри, айрим қийинчиликлар йўқ эмас. Лекин, бизда бари яхши бўлиши керак.

- Аввалги мавсумда дарвоза чизиғида фақат Раҳимжон Давронов ҳаракат қилди. Рақобат кўрмадик деярли. Ҳозир ҳам икки нафар посбон машғулотларда қатнашмоқда. Сардор Қобулжонов ва Шохжаҳон Насимов...

- Раҳимжонни яна жамоамизда кўришни истардик. Бироқ, у “Машъал” клубига тегишли. Унинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари сабаб ортга қайтаришди. Яна икки нафар дарвозабонни сафимизга қўшиб олдик. Исмларини айтмайман. Кейинчалик билиб оласиз. Умуман олганда қолган чизиқларда ҳам рақобатни кучайтирмоқчимиз. Ҳозирда кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Февраль ойидаги охирги йиғиндан кейин барчасини аниқлаб оламиз.

- Турли ижтимоий тармоқларда “Бухоро” руминиялик посбон, ўз вақтида “Манчестер Сити” дарвозасини қўриқлаган Костел Пантилимон билан келишувга еришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди...

- Йўқ. Шунчаки миш-миш. Асоссиз хабар ҳисобланади. Пантилимон билан ҳеч қандай музокара ўтказмадик.

- Жамоавий ўйинни шакллантириш учун вақт зарур. Гоҳида натижалар ижобий кўриниш олмайди. Бунга тайёрмисиз?

- Албатта. Бизни хурсанд қиладиган жиҳати жамоамизда ўйнашни хоҳлайдиган футболчилар келишмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.

- Эндиги саволим ёш ва иқтидорли футболчи Асадбек Собиржонов ҳақида. Ушбу футболчи ўтган йили етакчилардан бири бўлди. Мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилди. Уни яна “Бухоро”да кўрамизми?

- Асадбекни жамоамизда қолишини ва бошланажак мавсумда ҳам биз билан бўлишини истайман. Лекин, унинг трансфери ҳам бизга тегишли эмас. “Пахтакор” қандай қарор қабул қилишига боғлиқ. У билан доим алоқадамиз.



- Суҳбатимизни тожик футболи билан давом эттирсак. Биламиз, охирги йилларда Тожикистонда футбол жадаллик билан ўсмоқда. Турли ёшдаги терма жамоалари халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Ёшлар терма жамоаси аввалги Осиё чемпионатида кичик мундиалга йўлланма олди. Яқинда ўсмирлар терма жамоаси Минскдаги мусобақада финалга қадар етиб борди. Даража бўйича бизга яқинлашиб олишди. Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон ОТЖга муносиб қаршилик туғдирди. Клублардан “Истиқлол” ОЧЛ саралаш ва плей-оффда ажойиб ўйин кўрсатди...

- Бу Тожикистонда футболга эътиборни катталиги билан боғлиқ. Тожикистон футбол федерацияси президенти Эмомали Рустам футбол йўлида улкан ишларни амалга оширмоқда. Сўнги беш йилликда болалар ва ўсмирлар футболида диққатга сазовор ўзгаришлар бўлди. Иқтидорлар ва яхши футболчилар доим етишиб чиққан. Мана ҳозирда ишлар режа бўйича кетмоқда. Тизим тўғри йўлга қўйилди. Бундан фақат ва фақат хурсанд бўламан. “Истиқлол”нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмагани эса ачинарли бўлди.

- 21 аср бошларида Самарқанднинг “Динамо” клубидаги фаолиятингиз билан барчага танилгансиз. Ўша пайтларда стадионларга мухлслар сиғмай кетган, бўш ўриндиқлар деярли қолмаган. Ҳозирда эса стадионларни тўлдириш тобора муаммога айланмоқда...

- Ҳа. Фикрингизга қўшиламан. Самарқандда, Фарғонада, Бухорода ва Тошкентдаги ўйинларда стадионлар лиқ тўларди. Ишқибозларда қизиқиш ўта кучли бўлган. Назаримда бу ҳолат мухлисларнинг ўзбек футболига муносабати қандай эканлигидан далолат беради. Фурсатдан фойдаланиб уларга самимий тилакларимни билдириб қоламан. Ўзбекистонлик мухлисларга олимпия ўйинларига, миллий терма жамоани эса жаҳон чемпионатига чиқишига тилакдошман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика