Latest news

11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  0 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  8 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  4 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  4 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  6 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  19 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  21 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  87

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари News

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 1-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши дарвозабони – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

Узоқ муддатли танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Сардор Қобулжонов иккинчи таймда камида 3 марта ўз жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 38 ёшли Қобулжонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" мавсумни ўз майдонида чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўйин билан бошлади ва дуранг қайд этди - 2:2. Бу йил бошидан Илёс Зейтуллаев расман "қалдирғочлар" бош мураббийига айланди ва унинг жамоаси "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди. Учрашув давомида мағлубиятга учраб туриб, якунда дурангга эриша олган Илёс Зейтуллаев турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши футболчиси – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

38 ёшли Сардор Қобулжонов дастлабки турда нафақат турнинг энг дарвозабони балки энг яхши футболчиси деб ҳам топилди. Унинг сейвлари бўлмаганида "Хоразм" 6 очколик ўйинда юта олмаслиги мумкин эди. Жаҳон футболида дарвозабонларга у қадар кўп эътибор берилмайди, championat.asia сайти эса Сардор Қобулжоновни тур футболчиси деб топди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Итсуки Урата ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" чап қанот ҳимоячиси Итсуки Урата 1-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Турнинг марказий ўйинида Урата томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 

Rating: +1   

Comments

+1   
11 mar 15:09:49
Аброр Ибрагимов
Хоразм дарвозабони хакикатан турнинг энг яхши дарвозабони булишга хакли Уйинни ойнаи жахон оркали томоша килдим Шуртан иккинчи булимда тинмай хужум килди лекин вазиятларни голга айлантира олмади!!! Япондиям голи чиройли булди хакли равишда турнинг энг чиройли голи Бунёдкор ижросида.
-1   
11 mar 20:57:47
Неф69
ЧА сайтига Нефтчини дуранг уйнагани жуда-жуда ёкиб кетибди-да,версияларингга урай,чаласаводлар!
-1   
11 mar 19:00:13
sqardor raxmonov
Одатда ғолиб жамоанинг мураббийлари қуйилар эди "Энг яхши мураббий"лик бўйича, нимагадир бу сафар Илёсни қуйишибди.
-1   
11 mar 14:52:22
Cr7_
Sharof Muhitdinov ning go'li emasmi eng chiroylisi ?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика