Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  8 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  22 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Бугун Россия Суперкубоги учун баҳс бўлади. Жалолиддинов майдонга тушиши мумкин News

Бугун Россия Суперкубоги учун баҳс бўлади. Жалолиддинов майдонга тушиши мумкин

Бугун 2020 йилги Россия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳиби Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Россия вице-чемпиони Москванинг "Локомотив" клуби билан тўқнаш келади.

Мазкур баҳс Москвадаги "ВЭБ-Арена" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

"Зенит" ҳам, "Локомотив" ҳам бунга қадар 7 мартадан Суперкубок баҳсида майдонга тушишган. Питерликлар 4та учрашувда ғолиб бўлишган. "Темирйўлчилар" эса 3 бор Суперкубокни қўлга киритишган.

Ушбу клублар Суперкубокда икки бор тўқнаш келишган. 2015 йилги ўзаро баҳсда "Зенит" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган - 1:1 (4:2 пен). 2019 йилги учрашувда эса "Локомотив"нинг қўли баланд келган - 3:2.

Яқинда "Локомотив" билан шартнома тузган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг бугун майдонга тушишини кутамиз.


Россия Суперкубоги-2020
"ЗЕНИТ" - "ЛОКОМОТИВ"
7 август. Москва. "ВЭБ-Арена" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам -
Михаил Вилков (Нижний Новгород).

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика