Latest news

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  1 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  2 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

Бу ҳали рекорд эмас — "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятсиз сериялари ҳақида News

Бу ҳали рекорд эмас — "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятсиз сериялари ҳақида

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бу йил Суперлигада дадил қадамлар билан олдинга интилишда давом этмоқда.

Жамоа бу мавсумда ҳали мағлубиятга учраганича йўқ. Шу ўринда кўпчиликда "Нефтчи"нинг 10та ўйинлик мағлубиятсиз сериясини рекорд, деган фикрлар уйғонаётгани бор гап. Лекин рекордгача жуда ва жуда масофа узоқ. Қуйида бу борада батафсил маълумот берамиз. Дастлаб бир мавсумдаги кўрсаткичларига тўхталамиз. 



— "Нефтчи"нинг Суперлигадаги энг яхши мавсуми 1994 йилга бориб тақалади. Юрий Саркисян бошчилигидаги "чинорлар" ўша мавсумда мағлубият нималигини билмаган ва барча 30та турни йўқотишсиз ўтказган, 21та ғалаба, 9та дуранг қайд этган ҳолда чемпионликни қўлга киритган. 

— 1993 йил жамоа 6 апрелдан 29 сентябргача бўлган оралиқда 21та учрашувда рақибига уч очко олишига йўл қўймаган. Бу мавсумда илк мағлубиятини "Нурафшон"дан қабул қилиб олган (0:2). Шундан сўнг кетма-кет 21та баҳсни мағлубиятсиз ўтказган. Бу серияга 24-турда "Пахтакор" барҳам берган ва Тошкентда кечган баҳсда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган. Фарғона жамоаси мавсумни чемпион сифатида тугатган, 24 ғалаба, 4 дуранг, 2 мағлубият. 



— Бир мавсум давомидаги энг яхши яна бир серия 2007 йилда бўлган 2007 йилда бўлган. "Нефтчи" мавсум стартидан 13-тургача мағлубиятсиз серия кўрсатган, дея оламиз. Қизиғи бунда ҳам "Нефтчи"ни тўхтатиш чеки "Пахтакор"га насиб қилган (4:0). Клуб финишга 19 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият билан 4 бўлиб етиб келган. Агарда 2006 йил 16 сентябридан 2007 йил 9 июнь санасигача бўлган даврни ҳисобга олсак жами 20та ўйинлик мағлубиятсиз серия борлигига гувоҳ бўламиз. 

— Ҳозирга қадар сўнгги совринли ўринни қўлга киритган 2008 йилги мавсумда 12 апрелдан 20 сентябргача 17та беллашувда уч очко йўқотмаган. Бу серияга "Навбаҳор" 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан нуқта қўйган. Жамоа Ривалдоси бор "Бунёдкор", Одил Аҳмедов, Гейнрихлари бор "Пахтакор"дан сўнг турнир жадвалида 3 ўринни қўлга киритган. Бу жамоанинг ўз тарихидаги ягона бронза медали ҳисобланади. Мавзуга алоқадор бўлмасада қизиқарли факт 2008 йил "Бунёдкор" фақат битта учрашувда имкониятни бой беради, у ҳам бўлса Фарғонада "Нефтчи"га (1:2). 



— Виталий Левченко шогирдлари бу мавсумда Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси бўйича 2015 йилги натижасини янгилади. Ўшанда фарғоналиклар кетма-кет 8та турда мағлубиятга учрамаган. Илк мағлубиятни эса Тошкентда "Пахтакор"дан қабул қилиб олган (0:2). Мурод Исмоилов бошчилигида фарғоналиклар ўша йили жадвалда кучли бешталикка киришга муваффақ бўлган. Бу эса 2015 йилдан кейинги Суперлигадаги энг яхши натижаси бўлиб турибди.


Биз фақат энг узун серияларни келтирдик, холос. Тўғирлаб кетаман, ўтган мавсум сўнгги икки турини ҳам қўшсак "Нефтчи"да мағлубиятсиз ўйин 12тани ташкил қилади. Лекин биз кўпроқ бир мавсумдаги серияларни ҳисобладик.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика