Latest news

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  34 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Бразилия U-20 терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган таркибини эълон қилди News

Бразилия U-20 терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган таркибини эълон қилди

Жанубий америкаликлар яқинда ўзбекистонлик тенгқурлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишганди.

Бразилия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Рамон Менезеш :аҳон чемпионатида иштирок этадиган 21 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерецияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Менезешнинг рўйхатидан "Палмейрас" илтимосига кўра Жанубий Америка U-20 турнирида иштирок этмаган, аммо Жаҳон чемпионатида қатнашиши кутилган Эндрик ўрин олмаган. Шунингдек, Либертадорес Кубогининг сўнгги финалчисига айланган ва ўз мамлакатида энг яхши тўпурар бўлган "Атлетико Паранаэнсе" ҳужумчиси Витор Роке ҳам иштирок этмайди. Бироқ ФИФА томонидан тасдиқлангунга қадар якуний таркибда ўзгариш бўлиши ҳам мумкин.

Дарвозабонлар: Микаэль ("Атлетико"), Кайке ("Палмейрас"), Кауан Сантос ("Фламенго")

Ҳимоячилар: Артур ("Америка"), Андре Доменик ("Баия"), Кайки Бруно ("Крузейро"), Кайки Фернандеш ("Альмерия"), Мишель ("Палмейрас"), Роберт Ренан ("Зенит")

Ярим ҳимоячилар: Марлон Гомеш ("Васко"), Андрей Сантос ("Васко"), Гильерме Биро ("Коринтианс"), Рональд ("Гремио")

Ҳужумчилар: Маркос Леонардо ("Сантос"), Жовани ("Палмейрас"), Матеус Мартинс ("Уотфорд"), Матеус Насименто ("Ботафого"), Савио (ПСВ), Кевин ("Палмейрас"), Жовани ("Коринтианс"), Педриньо ("Коринтианс").

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан Республикаси билан тўқнаш келади.

Аввалроқ ушбу мамлакат вакиллари ўртоқлик учрашувида ўзбекистонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика