Latest news

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

"Бохум" менежери Илья Кенциг: "Сочи" – "Ростов" учрашуви бутун дунё ОАВ эътиборига тушди News

"Бохум" менежери Илья Кенциг: "Сочи" – "Ростов" учрашуви бутун дунё ОАВ эътиборига тушди

Германиянинг энг машҳур менежерларидан бири "Байер", "Ганновер" (Германия), "Янг Бойз" (Швейцария), "Сошо" (Франция)да фаолият олиб борган, ҳозирда "Бохум" бош менеджери Илья Кенциг билан суҳбат.

Германиянинг энг машҳур менежерларидан бири "Байер", "Ганновер" (Германия), "Янг Бойз" (Швейцария), "Сошо" (Франция)да фаолият олиб борган, ҳозирда "Бохум" бош менежери Илья Кенциг Metaratings.ru берган интервьюси чоғида немис футболи коронавирус пандемияси оқибатларини қандай енгиб ўтаётгани, РПЛнинг қайтиши, регламентга зид баъзи ҳолатлар ва натижада COVID-19 тарқалиши ҳолатлари аниқланаётгани борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

– Германия Европа топ чемпионатлари ичида коронавирус туфайли юзага келган танаффусдан биринчи бўлиб қайтди. Барчаси ўз вақтида ва тўғри амалга оширилдими?

– Вазият жуда оғир эди. Ўйлашимча, ўша вазият учун энг маъқул йўл танланди. Натижада, клублар ва умуман футбол имкон даражасида кам йқўотишлар билан ушбу ҳолатдан чиқиб кетди. Бундеслига кўпчиликка ўрнак бўла олди ва энди биз келажакка умид билан қарай оламиз.

Ҳа, клублар ва лига томошабинларсиз йўқотишларга учради. Лекин биз ҳомийлар ва телевидение эътиборини сақлаб қола олдик. Қайтариб айтаман биз оғир дамларда елкама-елка меҳнат қилдик ва бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Барчаси режадагидек кетадиган бўлса, яна бир-бир ярим йилда барчаси ўз ўрнига тушади ва биз аввалги режимга қайта оламиз. Германия бу борада етакчилардан бўлиб, футбол бизнесида ҳатто Англияни қувиб етади, балки улардан ҳам ўтиб кетармиз.

Ҳозирнинг ўзида Америка, Канада ва Осиёдан қатор инвесторлар Германияга бўлган қарашларини ўзгартиришди. Улар инқироз давридаги меҳнатларимизга юқори баҳо беришди. Қўшимчасига, Бундеслигага бўлган қизиқиш кескин ошди. Ўйинларимизнинг бутун дунё бўйлаб телетрансляциялари пандемиядан кейин икки баробар кўпайди. Катта футбол қайтиши борасида дунё ОАВларида 70 000 мақола чоп этилди ва бу материаллар Интернетнинг ўзида 250 миллиард марта ўқилди. Бу кичик рақамлар эмас.

– Пандемиядан кейин футболнинг қайтишида немис тажрибасининг ўзига хослиги нимада эди?
– Мен уч муҳим вазиятга эътиборингизни қаратган бўлардим. Биринчиси – регламентга қатъий риоя қилиш ва барча ишда тартибли иш кўриш. Иккинчиси – маҳаллий ҳокимият ва медицина органлари билан мунтазам алоқада бўлиш. Учинчиси – мунтазам алоқа ва мухлислар, ОАВ, расмий шахслар, клуб аъзоларини барчасидан хабардор қилиб туриш. Бу барчанинг ишончи ортиши, қандайдир қўрқувни йўқотиш ва Бундеслига клублари имиджини сақлаб қолиш учун муҳим қадам бўлди.


– Кутилмаган ҳолатлар бўлдими?
– Албатта, бошидан улар жуда кўп эди. Мисол учун мавсум қайта тикланганидан кейинги иккинчи Бундеслига доирасида илк учрашувимиз "Хайденхайм"га қарши баҳсга меҳмонлар ҳар бирида 3 нафардан клбу вакили бўлган 9 та (!) автобусда келишди. Ҳаттоки мураббий автобусларнинг бирини ўзи бошқариб келди. Бу, албатта, бироз ортиқча (бўрттириб юбориш).

Айтганча, биз "Бохум"да пандемиядан кейин биринчи бўлиб ўйин ўтказган илк жамоа бўлдик. Кўпчилик нима бўлишини билмай кузатар, кимлардадир ҳавотир ҳам бор эди, лекин барчаси яхши ўтди. Ёдимда "Аугсбург" мураббийи Херрлих карантинда супермаркетга тиш пастаси учун чиққан, натижада у жамоаси ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.


– Март ойида Германия кўплаб клублари молиявий қийинчилик туфайли йўқ бўлиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди…
– Ҳозир эса фақат "Кайзерслаутерн" билан шундай вазият юзага келган. Клубнинг ишлари пандемияга қадар ҳам унчалик яхши эмасди, бу охирги йиллардаги кўплаб хато ва камчиликлар натижаси, коронавирус эса уни янада оғирлаштирди холос. Якунда улар тўғри йўлни топишади ва "банкротликдан" қутилиб қолишади деб умид қиламан.

– Мавсум давом эттирилишига кўп клублар қарши чиқдими?

– Мен биринчи ва иккинчи Бундеслига клублари вакиллари иштирок этган Франкфуртдаги мажлисда қатнашдим. Айнан ўша ерда мавсум рестарти борасида қарор қабул қилинди. Бу 16 мартда, яъни чемпионат тўхтатилиши биланоқ лига мавсумни қайта бошлаш, бунинг учун янги регламент ишлаб чиқиш ҳаракатига тушди. Ўшанда барча мавсумни давом эттириш ниятида эди, фақатгина рестарт санаси борасида турли фикрлар бўлди.

Битта-иккита клуб иккиланиб турди, чунки уларга ўйинларни ишқибозларсиз ўтказишга қарши бўлган мухлислар таъсир ўтказарди. Аммо улар ҳам мавсумни охирига етказиш керак деган қарорга келишди. Қарор Германиянинг ҳар икки лигаси 36 клубининг бир овоздан маъқуллаши билан қабул қилинди. Учинчи лигада вазият оғирроқ эди. У ердагилар аввалига мавсумни давом эттириш борасида дадил қарор қабул қила олмадилар. Лекин нима бўлса ҳам, чемпионат давом этмоқда. Ваҳоланки дунёнинг кўплаб мамлакатларида учинчи лига ўйинлари қайта тиклангани ҳам йўқ. Ҳамма бу вазиятда қўрқиб қолганди, кўпчилик касалланганлар чиқса, клублар мавсумни якунлай олмай қолишидан хавотирда эди. Лекин фақатгина Дрезденнинг "Динамо"сида ҳолат қийин кечди. Буларнинг барчаси тузиб чиқилган принцип иш берганини тасдиқлайди.


– Пандемиядан кейин мавсумни давом эттирмалсикка қарор қилган мамлакат чемпионатлари келажаги нима бўлади деб ўйлайсиз?
– Менимча, улар бироз шошишди. Айниқса Нидерландия ва Бельгияда. Уларга ва Францияга энди қийинроқ бўлади. Францияда билишим бўйича, медиа ҳуқуқлар борасида муаммо юзага келиши мумкин экан. Бундай қарор қабул қилиш клублар фақат давлат томонидан молиялаштириладиган чемпионатларда ўринли эди чамамда. Сабаби улар мавсум эртароқ якунланса ҳам унчалик кўп пул йўқотишмайди.


– Мисол учун Россиядами?
– Россиядагилар ўзлари ўзларини қийин вазиятда қолдиришди. Мавсумни якунлаб олиш учун жуда кам вақт қолди. Ҳозир коронавирус ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳам ўйинни кўчириш учун бўш кунлар етмаяпти. "Сочи" – "Ростов" учрашуви атрофидаги воқеалар бутун дунё ОАВ диққат марказида бўлиб турди. Бу лига фойдасига ишламаслиги турган гап. Фикримча, РПЛ менеджменти ушбу вазиятда пухта иш кўра олмади. Чемпионатни ҳаммадан кейин бошланганидан сўнг, улар турли вазиятларга тайёр бўлишлари зарур эди. Регламент ва тиббий қадномалар борасида Германия тажрибасидан фойдаланишса ҳам бўларди менимча.


– Россия футболини синчковлик билан кузатасизми? Охирги йилларда у ерда кўплаб немис менеджерлари фаолтият олиб борди – "Локомотив"да Штофельхаус, "Спартак"да ҳозир Цорн ишламоқда. Янада машҳур исмларни кутиш учун асос борми?
– Менимча пандемиядан кейин германиялик менеджерларга қизиқиш янада ортди, жумладан, Россияда ҳам. Футболда пул камайиши турган гап, бундай ҳолларда ақлли менеджмент янада муҳим роль ўйнайди. Германияда молиявий имкониятларига қарамай "Аугсбург" қандай ишлаётганига эътибор беринг. Ташкилий ишлар пухталиги сабаблигина улар ўн йилдан буён юқори дивизионда ўринларини сақлаб келишмоқда. Ваҳоланки орада бюджети уларникидан яхшироқ клублар элитадан тушиб кетган мисоллар ҳам етарли. Шу кунларда Грециянинг ПАОК клуби "Вольфсбург"да ўзини кўрсатган Олаф Реббени ишга таклиф қилди.

– Россияда сўнгги йилларда немис юлдузлари тўп тепишди – Кураньи, Хеведес, Шюррле. Бунга Германияда қандай муносабатда бўлишади?
– Уларнинг барсаси Россиянинг катта клубларида, олдига жиддий вазифа қўядиган жамоаларда ўйнашди. Бу фаолиятида маълум муаммога дуч келган юлдуз футболчи учун нормал ҳолат. Россияда улар нафақат яхши маош олишади, балки фаолиятларида ниманидир ўзгартиришга ҳам интилишади. Билишим бўйича Кураньи ҳам, Хеведес ҳам Россияда ёмон ўйнашмаган. Ҳа, Шюррленинг "кетмони унчалик учмади", лекин бунга кўпроқ унинг соғлиғи билан муаммолар сабаб бўлди деб ҳисоблайман.


– Хеведес ҳам, Шюррле ҳам Россиядан кетган. Бундан кейин Россия клубларида бошқа немис юлдузларни кутишимиз мумкинми?
– Нега энди йўқ? Қўшимчасига, айтганимиздек германиялик менеджерлар кўпайса. Мисол учун "Боруссия" Гетце билан хайрлашди ва катта эҳтимол билан у хориждан вариант қидиради. Марио Шюррле билан яхши дўст. Ўйлашимча, у Андредан Россия ҳақида ҳам сўраса керак.


– Бироқ, охирги йилларда Бундеслигада россияликлар деярли кўриниш бермаяпти. Нафақат россиялик, балки собиқ иттифоқ ҳудудидаги мамлакат футболчилари ҳам…
– Германия клублари асосан Франция, Голландия, Австрия, Швейцариядан футболчи излашади. Россияликларга келсак, кўплаб немис жамоалари у ердаги ёш иқтидорларни қўлга киритишни истарди, лекин бундай футболчилар кўп эмас. Қўшимчасига, борлари ҳам маҳаллий клубларга керак. Тажрибалироқ россиялик футболчилар эса у қадар арзон турмайди.

 Бунда Россия термасининг катта мусобақаларда стабил ўйин кўрсата олмаётгани ҳам роль ўйнамоқда. Мана мисол учун Исландия термаси Евро-2016 ва ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок этди – ҳозир уларнинг бозори чаққон. Немис клубларида собиқ иттифоқ давлатлари футболи ҳақида у қадар кенг маълумот йўқ. Менимча, у ерларда ҳам иқтидорли, яхши футболчилар бор. Шунчаки бизникиларда улар ҳақида маълумот йўқ.


Муаллиф:
Мирон Гойхман

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика