Latest news

19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   0 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  1 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3

Ботир Қораев: “Насаф”да ўйнаб зерикмаганман” News

Ботир Қораев: “Насаф”да ўйнаб зерикмаганман”

“Насаф”нинг Ўзбек футболида ўзига яраша мавқеи, ўрни бор.
Бундай ҳурмат-эътиборга жамоа йиллар мобайнида қилган меҳнатлари, эришган ютуқлари орқали сазовор бўлди. Шунга яраша “Насаф”нинг содиқ, садоқатли футболчилари ҳам бор. Узоқ йиллардан бери ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Ботир Қораев бу борада алоҳида мавзу бўла олади. Тажрибали ҳимоячига айланган ушбу футболчи жамоанинг яхши ва ёмон кунларида доимо бирга бўлди. “Насаф”ни Қораевсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Майдонда ва ҳаётда ҳамиша бошқаларга ўрнак вазифасини бажариб келган. Бемалол айтиш мумкинки, Ботир жамоасининг суянчиғига айланган. Мухлислар учун у жамоасига содиқлигини исботлаб берган. Шу боис Қораевни барча ҳурмат қилади ва қадрлайди. Клубга қўшган катта меҳнати туфайли барчанинг эътиборини тортиб келади.   

- “Насаф”да бир қатор ўзгаришлар бўлгач совринли ўринлар учун кураша олишини кўпчилик ўйламаганди. Шундай бўлсада, мавсумни учинчи ўринда якунладинглар. Сиз бундай бўлишини билармидингиз?
- Тўғри айтасиз, ўтган йилги мавсумдан кейин жамоамизни кўпчилик тарк этганди. Бу йил эса бир қатор ёшлар жалб этилди. Аксарияти бронзага эришишимизга ишонишмаганди. Хатто интервьюлар бериб “Насаф”6-ўринни ҳам эгаллай олмайдиган деганлар бўлди. Аммо ўзингиз кўрдингиз, жиддий равишда ҳаракат қилдик ва охирги тургача чемпионлик учун курашда имкониятимиз сақланиб қолди. “Насаф”да жуда яхши жамоа шаклланганди. Умид қиламанки, янги мавсумда ҳам янада яхшироқ ўйинлар кўрсата оламиз.  

- “Насаф”нинг барқарор ўйин кўрсатишига нима сабаб бўлди?
- Эсингизда бўлса, мавсум биз учун қониқарсиз бошланганди. Ўз уйимизда “Олмалиқ” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Сафарда “Бунёдкор”га мағлубиятга учрадик. Ана шундай муваффақиятсиз стартдан кейин “Насаф”нинг яхши ўйинлар кўрсатишига ишонишмаганди. Биз эса медаллар учун кураша олишимизни исботладик. Бунга қандай эришдинглар десангиз, жамоа битта кучга айланди ва ҳамжиҳатликда тўп сурдик. 2014 йилда олдимизда янада масъулиятли ўйинлар турибди. Вазифамиз ҳам шунга яраша жиддий бўлади. Яна бир бор чемпионлик ва Кубок учун охиригача кураш олиб борамиз. Осиё чемпионлар Лигасининг гуруҳ баҳсларига қўшилиш учун плей-оффдан муваффақиятли ўтишимиз керак.

- Дастлабки йиғинданоқ жамоа аъзоларининг кайфияти яхши эканлиги кўриниб турибди.
- Ҳа, биз 10 декабрдан тўпландик. Кунига икки мартадан машғулотлар ўтказяпмиз. “Насаф” олдига ҳар доим медаллар учун курашиш вазифаси қўйилган. Ҳозир айтганимдек, ҳалқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчимиз.

- Фаолиятингизни бошлаганингиздан бери “Насаф”да тўп сурасиз. Тўғри, орада “Машъал” учун ўйнаб келдингиз. Аммо катта қисмини Қаршида ўтказиб келяпсиз. Айтингчи, “Насаф”да сизни нима ушлаб туради?

- 1997 йилда шу жамоада ўринбосарлар таркибидан бошлаганман. Сиз айтганингиздек, “Машъал”да икки мавсум тўп суриб яна шу ерга қайтиб келганман. Қаршида туғилиб ўсиб ушбу клубда ўз ўрнимни топдим. Худо менга куч-қувват бериб турса фаолиятимни “Насаф”да тугатишни хоҳлайман.

- Одата бирор бир ўйинчи 3-4 йил битта клубда тўп сурганидан кейин муҳитни алмаштиришни, бошқа жамоада ўзини синаб кўришни истаб қолади. Қачондир “Насаф”дан зериккан пайтларингиз ҳам бўлганми?

- “Насаф”дан зериккан ҳолатларим бўлмаган. Шунча йил ушбу жамоа учун тўп сурганим боис кўнглим фақат “Насаф” билан боғланган. Фаолиятимни фақат шу ерда тугатмоқчиман ва бошқа ерга кетиш ниятим ҳам йўқ.  

- Бу борада ҳар қандай таклифларни ҳам кўриб чиқмоқчи эмасмисиз?

- Эсимда, 2003 йили “Нефтчи”дан чақирув олганман. Фарғонага борганман-у, бироқ яна “Насаф”га қайтиб келганман.  

- Шу пайтгача нимадан афсусланиб келасиз?
- Бу хусусида бир нима дейишим қийин бўлса керак. Ҳаммада ҳам камчилик бўлади, тўғрими? Орзуим Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш. 2011 йилда ОФК чемпионлигини қўлга киритдик. Ички чемпионатда эса иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритганмиз. Энди чемпионлик билан Кубок етишмаяпти.  

- Сиз учун ОФК кубоги соҳиби бўлиш мухимроқми ёки Ўзбекистон чемпиони бўлишми?
- Жамоа учун ҳар бир ютуқ муҳим аҳамиятга эга. ОФК Кубогида ғолиб чиқадими ёки Ўзбекистон чемпиони бўладими, барибир бу “Насаф”нинг муваффақияти бўлади. Ҳар қандай эришилган ғалаба фахр туйғусини беради. Ҳар бир футболчи фаолияти давомида нимадир ютишни хоҳлайди. Бу йил чемпионлик учун бир қадам қолганди. Барибир охирида “Бунёдкор” улоқни илиб кетди. Янги мавсумда яна азалий орзуимиз учун курашда давом этамиз.

- Тўрт марта мамлакат Кубоги финалига чиқиб мағлуб бўлишлик жуда аламли бўлади...

- Албатта аламли. “Насаф” сафида тўрт марта финалда ўйнаб барчасида ютқаздик. Ушбу ҳал қилувчи ўйинларнинг ҳаммасида мен ҳам тўп сурганман. Агарда мана шундай финал бошқа вилоятларда ҳам ўтказила мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, водийда ёки Самарқандда финал ўйини ташкил қилинса янада қизиқарлироқ кечарди.

- “Насаф”да узоқ йил ўйнаб ҳақиқий етакчига айландингиз ва жамоанинг сардори эдингиз. Лекин охирги йилларда ушбу боғич Артур Геворкянга берилди. Бунга қандай муносабатда бўлдингиз?
- Ўйлайманки, бу мураббийнинг хоҳиши эди ва шу сабабли Геворкян сардор бўлди.

- Бу йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб кимни айтасиз?

- Ушбу чемпионатда бир нечта ўйинчи яхши таассурот қолдиришди. Биринчи навбатда Артур Геворкян қойилмақом тарзда тўп сурди. У бунга ҳар томонлама муносиб деб айта оламан. Александр Пишур ҳам қандай ҳужумчи эканлигини кўрсатиб қўйди.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика