Latest news

20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  3 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди News

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди

Мамлакат олий лигасига йўлланма учун кураш чинакамига муросасиз кечди.

"Роял Пари" дастлабки ўйинда "Реал Оруро"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, жавоб баҳсида, сафарда 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. Қўшимчасига, сўнгги дақиқаларда меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланади.

Айнан шу паллада мағлуб бўлаётган жамоа бош мураббийи ҳакамликдан норозилигини кўрсатиш мақсадида футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетади. Бу ерда аслида мақсад умумий 4:3 ҳисобидаги керакли натижани сақлаб қолиш бўлганини ортиқча изоҳлаш шарт бўлмаса керак. Вазиятга ҳаттоки полиция ходимлари ҳам аралашади, аммо улар ҳам футболчиларни ўйинни давом эттиришга "кўндира олмайди".

Натижада, Футбол федерацияси вакиллари Тартиб-интизом кодексига биноан, клуб жазоланиши, юқори дивизионга эса "‎Реал Оруро" йўл олишини маълум қилишади‎. Бундан хабар топган меҳмонлар майдонга қайтишади, лекин энди кеч бўлганди. Бу паллада тугамаган ўйинни якунлаган ҳакамлар бригадаси 20 нафар полициячи ҳамроҳлигида майдонни тарк этаётган эди.

Мана шунақа гаплар, Болиявидагилар Индонезиядагилардан нима камимиз бор, дейишган кўринади. 

Rating: +5   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика