Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Бўлажак юлдуз News

Бўлажак юлдуз

Яқинда Паоло Мальдини ҳақида бир нималар қораламоқчи бўлдим. Тушундимки, ҳали салоҳиятим етмас экан.

Паолони ёзиш учун сўзни отаси Чезаредан бошлаш керак. 25 йиллик ёрқин фаолияти давомида совринлар, шахсий ютуқларга кўмилиб кетган тирик афсонани битта мақолага сиғдириш учун жуда қобилиятли бўлиш керак, ёки аксинча. 

Мальдини фаолиятини якунлач, "Милан"да бошланган чўкиш янги мавсумда тугагандек тасаввур уйғотмоқда. 39 ёшли Златаннинг атрофига тўпланган иқтидорлар А Серияда барчадан яхшироқ ўйнашяпти. Жамоа таркибида сизга деярли таниш бўлмаган номлар етарлича – Алексис Салемакерс, Маттео Габбия, Лоренцо Коломбо... Бугун шундай ўйинчилардан бири ҳақида суҳбатлашамиз.

Йенс Петтер Хауге

1999 йил Норвегиянинг Будё шаҳрида таваллуд топган. Бўлажак вингер она шаҳрининг "Будё-Глимт" жамоасида тарбияланди, 2016-2020 йилларда шу клуб учун ўйнади.

Тақдирнинг бурилиш нуқтаси

Европа Лигасининг янги мавсуми учун саралаш босқичида иштирок этаётган "россонерилар" 25 сентябрь куни "Будё-Глимт"ни "Сан-Сиро"да қабул қилди. Норвегияликлар сафида чап қанот вингери сифатида ўйнаётган 20 ёшли футболчи "Милан" мутасаддиларининг эътиборини ўзига қаратди – дадил ҳаракатлар, дриблинг, голли узатма ва жарима майдончаси ташқарисидан Донарумма дарвозасига урилган ажойиб гол. 


Айнан шу баҳс ярим ҳимоячининг тақдирини ўзгартириб юборди. Матбуот норвегиялик вундеркинд қишда "Аталанта" ёки келаси ёзда "Манчестер Юнайтед" либосини кийишини тахмин қилаётган эди. Ўйиндан кейин "қизил-қоралар" дарҳол Хауге борасидаги музокараларни бошлашди ва Transfermarkt'да 1 млнга баҳоланган футболчини 5 карра кўпроқ маблағ эвазига харид қилишди. Шу тариқа у жаҳон футболидаги ўз тарихини Бергамо ёки Манчестерда эмас, "модалар шаҳри"да ёзишга киришди.

Хауге варианти хато эмасми? 

Ўйлаб кўрса бўлади: вазни енгил бўлгани туфайли (184 см, 70 кг) ҳаводаги курашда имкониятлари юқори эмас, ўзига ишончи баландлиги боис вазиятларни ёлғиз ҳал қилишга киришишдан қўрқмайди, ҳали топ-лигаларда ўзини кўрсатмаган, битта ўйин орқали ҳеч кимнинг салоҳиятини тўла англаб бўлмайди, 5 млн евро  кўп-ку...

Аммо унутманг, сўнгги йилларда "Милан" шунчалик кўп омадсиз трансферларни амалга оширдики, уларнинг олдида 5 млн евро ҳақида гапириш ҳам кулгили. Бундан ташқари, 1 ой ичида Хаугенинг трансфер қиймати 4 млн еврога кўтарилиб улгурди. Дарвоқе, Криштиану Роналдунинг "қизил иблислар" таркибига ўтиш тарихини эсланг...

Унинг бошқалардан устунлиги нимада? 

"Милан" мухлиси бўлганим боис жамоанинг ҳеч бир ўйинини қолдирмайман. Хаугенинг майдондаги ҳаракатларини тўлиқ кузатдим, собиқ клуби таркибидаги ўйинлари билан қисқача танишдим. Хулосам шундай бўлди: еврофутболни титратаётган Эрлинг Холанднинг қанотда ўйнайдиган варианти.

Скандинавча совуққонлик, тезлик, кучли техника ва зарба, ўзига нисбатан юқори ишончга эга, тўпни деярли йўқотмайди, ҳимояга қайтишдан эринмайди, меҳнаткаш...

Хауге келганидан бери "Милан" либосида атиги 67 дақиқа ҳаракатланди (доим ўйин тақдири ҳал бўлган паллаларда вақтни чўзиш учун заҳирадан туширилади). Норвегиялик футболчи ўзига тақдим қилинаётган кичик имкониятдан максимал даражада фойдаланяпти. У аллақачон 2 та гол уришга улгурди. Маълумот учун, Хауге "Милан" сафида тўпни рақиб дарвозаси томон 2 бор тепган – ҳар иккиси аниқ, ҳар иккиси гол.

Рақобат

Хауге чап қанотда асосий таркибда тушиш учун Анте Ребич билан курашиши керак. Ҳозирча бу нуқтада хорватиялик футболчи ёки Рафаэль Леаога кўпроқ ишонч билдирилмоқда. Хаугенинг улардан устунлиги нимада? 


Биринчидан, жарима майдончасига рейд уюштириб вазият яратишда нисбатан фойдали ҳисобланади, одатда ўзи эмас, жамоа учун энг тўғри қарорни қабул қилади. Голли узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. "Будё-Глимт" таркибидаги статистикаси шундай: 18 ўйинда 14 гол ва 10 та ассист.

Иккинчидан, вазиятни тўғри баҳолайди, тўпдан керак пайтда қутулади. Ўзига тўлиқ ишонмаса, дарвозага тепмайди. Ишонган вазиятида тепса, албатта, гол уради.

Хулоса

Хауге етарли ўйин амалиёти берилмаса ҳам, хотиржамлик билан ўзини исботлаяпти. 21 ёшли вингернинг ўйини менга ёқди. У жамоанинг ҳозирги таркибидан энг барқарор ўйин кўрсатадиган футболчига айланишига ишоняпман. "Милан"да порлаган ўйинчилар орасидан сўнгги 10 йилликда фақат Стефан Эл-Шаарави шундай таассурот қолдирган эди. Хуллас, яқин йилларда А Серия юлдузлари ҳақида гап кетса, Йенс Петтер Хауге номини эшитишга тайёр туринг. Эски "Милан" энди ҳеч қачон қайтмайди. Аммо шу каби янги номлар замонавий "Милан"нинг янги тарихини ёзишларини кузатиш мароқли...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика