Latest news

19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  15

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди News

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди

Футбол олами катта йўқотишга учради: Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида вафот этди.

Унинг вафоти ҳақида клуб расмий сайти эълон қилди.

Руссо сентябрь ойида сийдик йўллари инфекцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилганди. Даволанишга қарамай, Руссонинг аҳволи оғирлашди ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хайрлашув мактубида "Бока" мураббий ўзининг сўнгги кунларигача футболга бўлган чексиз иштиёқини намоён этганини таъкидлади. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеданинг сўзларига кўра, Мигель Анхель касалхонада бўлганида ҳам жамоа ишлари билан қизиқиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турган.

"У футбол билан яшаб, нафас олди – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий жангчи эди", – дейилади клуб баёнотида.

Мигель Анхель "Бока Хуниорс" клубида доимий изини қолдирди. У афсонавий клубни уч марта бошқарган: 2007, 2020–21 ва яна 2025 йилда. Айнан унинг бошчилигида "Бока" 2007 йилги Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди ва Жанубий Американинг энг муваффақиятли жамоаларидан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов 2021/22 йилги мавсум "Ал Насср"да Руссо қўл остида ўйнаган. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика