Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  6 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бобур Йўлдошев: “Янги мавсумни “Қизилқум”да бошлайман” News

Бобур Йўлдошев: “Янги мавсумни “Қизилқум”да бошлайман”

Бир неча йиллардан буён АГМК сафида ўйнаб келган тажрибали ҳимоячи Бобур Йўлдошев яқинда жамоани тарк этди.

 Унга бир нечта жамоалардан таклиф келиб тушганди. Якунда марказий ҳимоячи “Қизилқум”га ўтишга қарор қилди. Шу муносабат билан Бобурни қисқача суҳбатга чорладик.

- Бобур, АГМК жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири эдингиз. Аммо яқинда “кончилар” жамоасидан кетишга қарор қилдингиз. Бу жараён ўзингизнинг истагингиз билан амалга ошдими ёки сизга клуб томонидан янги шартнома таклиф этилмадими?

-Ўзимнинг хоҳишим билан АГМК дан кетдим. Клубда қолиб яна фаолиятимни давом эттириш бўйича таклиф бўлганди. Аммо мен муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Фурсатдан фойдаланиб, АГМК жамоаси раҳбарияти, бош мураббий Миржалол ака Қосимов, қолаверса жамоанинг барча ишчи ходимларидан миннатдорман ва уларга келгусида омад тилайман. 


- “Қизилқум” вариантини танлашингизга кўпроқ нима сабаб бўлди?

- Жамоада катта ўзгаришлар юз бериш арафасида. “Қизилқум” бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Айнан шу омиллар мени Навоий жамоасига ўтишимга туртки берди. 


-АГМКда ҳар йили медалларга эга бўлдингиз. “Қизилқум” эса Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага ўтишингиз ортга ташланган қадам бўлмайдими?

- Буни албатта вақт кўрсатади. Қаерда бўлсам ҳам ўз устимда ишлашдан тўхтамайман. Фақат олдинга интиламан.


- “Қизилқум”да янги бош мураббий иш бошлаш арафасида деган хабарлар қулоққа чалинмоқда. Бу клубга сизни ким таклиф қилди?

- Ҳамиджон Актамовнинг таклифига биноан “Қизилқум”га ўтдим. Очиғи, мен учун кимнинг бош мураббий бўлиб ишлаши муҳим эмас. Асосийси майдонга чиқиб, ўз вазифамни бекаму-кўст бажариб, клуб равнақига ўз ҳиссамни қўшишдир. 

- Шартнома муддати неччи йилга мўлжалланди?

- Ҳозирча шартнома шартларини оғзаки келишиб қўйганмиз. Тез кунларда раҳбарият билан учрашиб, амалда расман  бир йиллик шартнома тузилади.


 - Илгари “Локомотив”да таржрибали Ислом Тўхтахўжаев билан тандем бўлиб ўйнагансиз. “Қизилқум”га ўтиш олдидан у кишининг ҳам маслаҳатига қулоқ тутган бўлсангиз керак?

- Албатта, Ислом ака “Қизилқум”да ўйнаб келмоқда. Жамоани ичидан жуда яхши билади. Шу сабабли у кишининг ҳам маслаҳатларини олиб, якунда ушбу жамоага ўтишга розилик бердим. 


- “Қизилқум” янги мавсумга тайёргарлик босқичининг биринчи қисмини қачондай бошлайди? Умуман олганда, жамоанинг режаларидан хабарингиз борми?

- Йўқ, ҳозирча бу бўйича батафсил маълумотга эга эмасман.


- У холда янги жамоангиз ихтиёрига қачон бориб қўшиласиз?

- Яқин 3-4 кун ичида “Қизилқум” лагерига етиб бораман.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика