Latest news

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  112 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

Бобур Фарҳодов: “Бош мураббий мени ҳужум чизиғида синаб кўрмоқда” News

Бобур Фарҳодов: “Бош мураббий мени ҳужум чизиғида синаб кўрмоқда”

Про-лиганинг 19-турида “Хоразм” сафарда “Янгиер” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ўйинда хоразмликлар сафида ҳар иккала гол Бобур Фарҳодов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг Фарҳодов билан суҳбатлашдик.

Ғалаба хусусида

- Мазкур учрашув олдидан мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат килдик. Ғалаба йўлида майдонда боримизни бериб ўйнадик. Аслида биринчи бўлимнинг ўзида кўп гол уришимиз мумкин эди. Афсуски, яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Шу ўринда “Янгиер” ҳам иккинчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Улар жуда қулай вазиятга эга бўлса-да, фойдалана олмади. Ғалабани сақлаб қолиш учун ҳам сўнгги дақиқаларга қадар хушёрликга катта эътибор қаратдик.

Киритган голлари борасида

- “Хоразм”нинг охирги ўйинларида бош мураббий мени ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Албатта, бу мен учун бегона бўлган позиция ҳисобланади. Шунга қарамай, Александр Ежов менинг имкониятларимни билгани туфайли эркин ҳаракат қилишимга имконият берди. “Янгиер”га киритган голларимга тўхталсам, ўша куни жамоадошларимнинг меҳнати билан бу амалга ошди. Очиғи, киритган голларимни яқинда ҳаётдан кўз юмган дўстим Жонибекга бағишладим.

Энг қийин ўйин тўғрисида

- Ҳозиргача Про-лига доирасида бешта учрашувда майдонга тушдим. Биз ҳамма рақиблар билан яхши ўйнадик. Энг қийин ўйин – “Нефтчи”га қарши кечди. Фарғоналиклар билан баҳсда ёмон ўйнамадик. Омадимиз келмади. “Нефтчи” эса яратилган вазиятларидан оқилона фойдаланиб, ғалабани тантана қилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика