Latest news

23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  4 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0

"Биринчи ишонмадим, ҳазиллашишмоқда деб ўйладим. Қандай қилиб Фаластинга ютқазиб қўйдик, умуман тушунмаяпман" — Усмон Тошев кеча унга йиғлаб телефон қилган дўсти, Ўзбекистон ва Купер ҳақида очиқ гапирди News

"Биринчи ишонмадим, ҳазиллашишмоқда деб ўйладим. Қандай қилиб Фаластинга ютқазиб қўйдик, умуман тушунмаяпман" — Усмон Тошев кеча унга йиғлаб телефон қилган дўсти, Ўзбекистон ва Купер ҳақида очиқ гапирди

Хабарингиз бор, сайтимиз ижодкорлари Шаҳбоз Беғамов ва Жаҳонгир Файзуллаев ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон иштирокидаги марказий Осиё дербисида ишлаш учун Душанбе шаҳрига боришганди.

Бугун эрталаб эса сайтимиз ижодкорлари кеча муҳим учрашувни ўтказган ва марказий Осиё дербисида ғалаба қозонган Тожикистон терма жамоасининг ўзбекистонлик бош мураббийи Усмон Тошевдан интервью олишди.

Суҳбат давомида Усмон Тошевга Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги сенсацион мағлубиятига оид савол ҳам берилган. Тажрибали мутахассиснинг бу борадаги фикрини эса қуйида эътиборингизга тақдим этамиз.

"Туғилиб ўсган жойим Ўзбекистон. Шу боисдан ҳам ўзбек футболига ҳеч қачон бефарқ бўлолмайман. Жуда кўплаб одамлар билан ўзбек футболи ҳақида суҳбат қурамиз, мен билан савол-жавоб қилишади. Яширмайман, кеча жуда кўплаб қўнғироқлар нафақат табрик, балки сенсацион мағлубият ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишди. Фикримни сўрашди. Кеча ютдик, кайфият зўр. Ўйин ўзбекистонлик бўлганим учун терма жамоамиз натижасини менга айтишди. Даставвал ишонмадим, ҳазиллашяпти деб ўйладим. Бу гапга эътибор ҳам бермадим. Кейин яна Ўзбекистон ютқазди, дейишди. Бўлиши мумкин эмас деб юбордим. Биласизми, ютқазганимизни билгач ғалабадан кейинги зўр кайфият бузилди. 

Мен Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқишини жуда хоҳлардим. Чунки халқ буни жуда узоқ кутиб қолди. Ҳамма нарса тайёр. Фақат ўша мундиалга чиқиш, яъни бир қадам қўйиш қолди. 

Дубайда яшайдиган бир дўстим бор. Кеча ўша Москвадан қўғғироқ қилди ва мени 1,5 соат вақтимни олди. Йиғлаяпти. Мен уни тинчлантириб, ҳали ҳаммаси яхши бўлишини айтишга уриндим. Тўғриси, ўйинни кўрмадим. Нима учун бундай бўлганини билмайман. Қирғизистон охирги ўйинни Фаластин билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Мен кечаги рақибни ўрганиш, уларни ўйинини таҳлил қилиш жараёнида Фаластинга ҳам кўзим тушганди. Мураббийини ҳам яхши биламан. Очиғи, мен Ўзбекистон бу жамоага қандай қилиб ютқазганига ҳайрон қолдим. Умуман тушунмаяпман.

Албатта яхши ниятлар билан келгусида ҳаммаси яхши бўлишини истайман. Мундиалга чиқиш керак! Кеча Фаластинга қандай ютқазиб қўйишганини ҳеч тушунмаяпман. Айниқса таркиб супер. Муҳитнику гапирманг, терма жамоани қай тариқа кузатиб қўйишганини кўрдим. Даҳшат. Супер! Футболчилар буни ҳис қилади. Иккита тўп фарқи билан қандай қилиб ютқаздик? Ҳайронман. Четлатиш бўлганми ёки? Аламли. Йўқотилган 3 очко ҳали керак бўлади. Тўплар нисбати ҳам зарур. Устига-устак гуруҳдан барча 2-ўрин эгалари чиқмайди. Ҳар бир очко ва тўплар нисбати учун голлар муҳим аҳамиятга эга. Қадри баланд. Ўйлайманки, ҳали насиб бўлса терма жамоамиз бу гуруҳдан чиқади. 

Эктор Купер терма жамоада ниманидир ўзгартира олдими? Мен Купернинг дастлабки йиғинларидаги иккита машғулотини кузатганман. Тажрибали мутахассис сифатида биламиз. Шу боисдан ҳам қизиқиб боргандим. Машғулот жараёни яхши, менга ёқди. Тартиб ва интизом бор. Машғулот бошланмоқда, ҳамма ўз иши билан банд. Машғулот тугади ва барча ўз ишини қилмоқда. Бу яхши. Футболчилар билан ҳам гаплашаман, тартиб ва интизом борлиги ҳақиқат. Лекин... Билмадим, ўйин барибир қовушмаяпти. Демак мураббий истаётган ўйин ёки унинг услуби бизнинг футболга тўғри келмаяптими, дейман. 

Чунки ўзбек футболчилари тез ҳаракат қилишни, ностандарт ўйнашни, ҳужумда эркинроқ ўйнашни хуш кўришади ва буни яхшироқ уддалашади. Узун паслар орқали ўйнаш бизнинг футболчиларга ёқмайди. Уларни қандайдир рамкага тушириб қўйиб футбол ўйнатиш керак эмас. Балки шу жиҳат уларга ўз ўйинини кўрсатишга тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин. Кўпроқ эркинлик ва ҳужумда ижодкорлик зарур. Ўйинимизда мазкур жиҳатлар борасида узилишлар мавжуд, менимча. Бу сезилиб қолмоқда".

Усмон Тошев билан уюштирилган катта интервьюни кейинроқ батафсил эътиборингизга ҳавола этамиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик мураббий Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон терма жамоаси марказий Осиё дербисида Қирғизистонни мағлуб этиб, "F" гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Келаси турни жамоа 10 сентябрь куни сафарда Мўғулистонга қарши ўтказади.

Тожикистон терма жамоаси эртага Мўғулистонга учиб кетади.

Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика