Latest news

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   7 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Бахтиёр Ашурматов: “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди" News

Бахтиёр Ашурматов: “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди"

Coca Cola суперлигаси 12-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Андижон" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугун “Андижон” жамоасида бутунлай кутилмаган ўйин, кутилмаган тактик ўзгариш ва бошқача шижоатни кўрдим. Биз учун энг оғир учрашувлардан бири бўлди. “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди. Лекин бу баҳс мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди дея оламан. Ўйлаган тактик услубларимиз ҳам ўхшамади. Ғалаба қозонган бўлсак-да, мураббий сифатида ўйинимиздан кўнглим тўлмади. “Андижон” бугун камида дурангга лойиқ ўйин курсатди. 

Ҳозир пандемия, чарчоқ борлиги ҳамма учун таниш гаплар. Айни дамда барча бир хил ҳолатда деб уйлайман. Жамоаларда 45 нафар футболчи рўйхатга олингани боис қайсидир футболчи муаммога дуч келса, ўйинни қолдирмасликка келишгандик, яъни баҳслар давом эттирилишидан олдин мураббийлар бу масалада ўзаро келишиб олган эдик.

Бу нарсаларни баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Очиғини айтаман, бугун ўйининимиз бутунлай қовушмади. Шу сабабли бугунги ғалабани омадимиз келгани билан изоҳлаган бўлардим. Йигитлар ҳам охиригача курашишди. Рақибимиз ҳам жанговар ўйин кўрсатди. 

Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Яна шу нарсани қўшимча қилишим мумкинки, пандемия сабаб бирор жамоа муаммога дуч келса, ПФЛнинг ҳар қандай қарорига рози бўламиз. Биз рақибларнинг заифлашувидан манфаатдор эмасмиз. Уч кундан кейин яна бир “дерби”да майдонга тушамиз. “Навбаҳор”га қарши бўладиган беллашув ҳам осон бўлмайди" - дейди Ашурматов. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика