Latest news

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  34 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим" News

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим"

"Гулистон" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай мағлубиятдан сўнг нима дейишни ҳам билмаяпман. Одатда кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббий ишдан кетади, аммо менимча клубдан кетсам жамоага бу фойда бермайди. Агар кетишим жамоага ёрдам берса албатта ҳеч нимага қарамай истеъфо берардим. Ўйиндан сўнг футболчилар билан келишиб олдик, охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз", - дейди Ашурматов.

"Бугун ҳам ўйинимиз қовушмади, таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан. Менимча ҳали барча нарса ҳал бўлгани йўқ. Агар йигитлар бир-тану бир жон бўлишса албатта олий лигада қола оламиз".

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун улар майдонда кучлироқ ўйнашди, уларда ҳужумчи муаммо йўқлиги билинди. Биринчи даврада бизда ўйнаган Носир Отақўзиев "Нефтчи"га тайёрлаб берганимизга "миннатдорчилиги" сифатида бизга иккита гол билан жавоб қайтарди. Ҳужумчиларнинг вазифаси гол уриш. Ўйиннинг охирида биз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик, шундан фарғоналиклар фойдаланиб иккита гол уришди". 

Энвер Гафаров ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика