Latest news

00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  2 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  4 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  2 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  8 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  4 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  5

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида News

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида

"Барселона" Усмон Дембеле билан шартнома муддатини узайтириш ҳаракатида.

Ёдингизда бўлса, футболчи Евро-2020 вақтида жароҳат олган ва яқин икки-уч ой майдонга туша олмайди. 

Бу вазиятда энг қизиғи, "Барса" бутун баҳор давомида Усмон билан келишувни узайтиришга уринди, аммо бу амалга ошмагач, францияликни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиш ҳақида ўйлаб қолишганди.

Бироқ барча режаларни Дембеленинг терма сафида жароҳат олиши бузиб юборди. Энди каталонияликлар олдида бир нечта вариант бор холос:

•  Янги шартнома тузиб, уни асосий таркиб аъзоси бўлиши учун шароит яратиб, сабр билан кутиш 

•  Янги шартнома тузиб, қишда ёки кейинги йил ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилиш

•  Яна бир йилдан кейин уни эркин агент сифатида қўйиб юбориш

Биринчи вариант ҳақиқатдан йироқ, сабаби Дембеле мавсумнинг асосий қисмида жароҳат сабаб "ўйиндан ташқарида" бўлади: тўрт мавсум давомида футболчи фақатгина жароҳат сабаб 95 та ўйинни ўтказиб юборди. Қизиқ бир факт, Усмон сафда бўлган пайтида ҳам унга стабиллик етишмаяпти: 2021 йил францияликда 16 ўйинлик серия бўлди. Бу вақт оралиғида вингер бор йўғи 2 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган. Самарали ҳаракатларсиз 5 - 6 ўйинлик сериялар эса одатий тусга кириб улгурди.


Иккинчи пункт оптимал вариантдек кўринмоқда: Дембелега қизиқиш ҳозирча бор ("МЮ", "Ливерпуль") ва пайтида уни сотиш зарурдек. Бироқ жароҳат сабаб бу иш энг камида қишгача қолдирилди. Уни қишда сотиш учун ҳозир келишув муддатини узайтириш зарур, акс ҳолда у истаган жамоаси билан расмий музокараларга кириша олади.

Учинчи вариант энг дахшатлиси бўлса керак: "Барса" 120 млн евро + бонуслар бериб сотиб олган футболчисини текинга қўйиб юборади. Футболчи шунингдек тўрт йил 20 млн евродан маош олган. Айтиб ўтганимиздек, майдонда унинг фойдаси деярли тегмади, лекин клуб обрўсига салбий таъсир кўрсата олди (машғулотларни қолдиришлар, жанжаллар, "Боруссия" билан муносабатлар ёмонлашиши, ирқчиликка доир видео ва х.к.з).

Бир қарашда ўта иқтидорли ёш футболчининг чинакамига катта клубдаги ишлари очиғи юришмаяпти. Усмон Барселона"да қолиб курашни давом эттириши зарурми ёки бошқа клубда фаолиятига рестарт бергани маъқулроқми? Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

  



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика