Latest news

17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  0 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  2 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  23 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  9 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   14 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  10 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0

“Барселона” – ПСЖ ўйини ҳақида сайтимиз вакилларининг фикрлари қандай? News

“Барселона” – ПСЖ ўйини ҳақида сайтимиз вакилларининг фикрлари қандай?

Узоқ кутилган Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали учрашувлари бугундан старт олади.

16 февралдан 17 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режа қилинган икки учрашув ҳам қизиқарли кечиши аниқ. Мухлисларда нисбатан кўпроқ таассурот қолдирадигани эса, шубҳасиз “Барселона” – ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйиндир. Сайтимиз ходимлари мазкур учрашувдан аввал ўз фикрларини билдириб ўтди.

Сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:

Бу ўйинда мезбон "Барселона"нинг имконияти кўпроқ деб ўйлайман. Сабаби Почеттино ПСЖга яқинда келди ва натижалар у қадар яхши эмас. Бундан ташқари Неймар ва Ди Марияда жароҳат бор. "Барселона"да ҳам натижалар ажойиб эмас, лекин мезбон фактори туфайли бугунги ўйинда Куман жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиламан - 2:1. Парижда эса мутлақо бошқача ўйин кўришимиз аниқ.

Olamsport.com сайтининг содиқ ходимларидан бири Азиз Тўхтамуродов:

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг ниҳоят Еврокубоклар қайтмоқда. Ушбу икки жамоа ўртасидаги учрашувдан ҳужумкор ўйин кутмоқдаман. Голларга бой учрашув бўлса керак. "Барселона" бугунги ўйинда тўплар нисбатини яхшилаб олмаса, жавоб ўйинида қийналиши аниқ. Тахминим: "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

АГМК жамоаси матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов:

Иккала жамоа ҳам ўз даражасидан паст савияга тушган. Кутилган ўйин ва натижалар йўқлиги ҳам бунга исбот. Фаворитни ажратиб кўрсатиш имконсиз. Тенг курашларга бой ва қизиқарли ўйин бўлишига ишонч бор. Иштиёқ кимда кўпроқ бўлса ўша жамоа ютади.

Сайтимизнинг Қўқондаги мухбири Фарҳоджон Узоқов:

Мавсум бошидаги кетма-кет очко йўқотишлардан кейин “Барселона” хозир анча ўзига келиб олди. Испания кубогида “Севилья”га ютқазганини ҳисобга олмасак чемпионатда фақат ғалаба қозонаяпти. Куман ҳам ўз интервьюсида ПСЖ билан шундай муваффақиятли пайтда ўйнашимиз жудаям яхши бўлди деб айтди. ПСЖ етакчилари Неймар ва Ди Марияларни жароҳати борлиги ҳам “Барселона”га катта устунлик беради. Мени тахминим “Барселона” ғалаба қозонса керак, лекин чорак финалга ким чиқиши барибир жавоб ўйинида ҳал бўлади.

Истеъдодли журналист Шерзод Нурматов:

Ушбу ўйинда "Барселона"ни фаворит деб ҳисоблайман. Каталонияликлар айниқса, охирги ўйинларда чиройли ўйин намойиш қилишяпти. ПСЖ чемпионатда ижобий натижаларни қўлга киритаётган бўлса-да, жиддий йўқотишларга эга ва бу Чемпионлар Лигасида яққол сезилиб қолиши мумкин. Таҳминий ҳисоб: 2-1.

Ёш фотограф Жаҳонгир Файзуллаев:

Бугунги ўйинда парижликлар сафида Неймар ва Ди Мариялар иштирок этмаслигини ҳисобга олсак "Барселона" жамоаси бир бош устун. Ушбу ўйин афиша эътибори билан анчагина қизиқарли, лекин ПСЖнинг етакчилари йўқлиги ўйин суръатини тушириб юборди. Менимча, бу ўйинда Месси ўзини кўрсатса керак. Ғалабага бўлган интилиш кўпроқ бўлади каталонияликларда. Яхши ўйин бўлади, "Барселона"дан ғалаба кутиб қоламан.

Танқидий чиқишлари билан кўпчиликка таниш Фаҳриддин Рўзиев:

Айни пайтда оптимал таркиблар йиғилса, парижликлар ғалабасини тахмин қилган бўлардим. Аммо яна Неймар сафда бўлмайди. Жамоалар ўртасидаги ўзаро статистика Барсанинг устунлигини кўрсатмоқда. Менимча, бу гал ҳам Месси ва унинг сафдошлари ғалаба қозонса керак. Голларга бой ўйин кутмаяпман. Каталонлар 1 та гол фарқи билан устун келса ажаб эмас.

Камерадан “қўрқиб қолган” Абдулазиз Искандаров:

Ўйин ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Чунки, бу жамоаларнинг ЕЧЛдаги охирги тўқнашуви, каталонияликларнинг супер камбэки ёдимдан чиқмаган. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Тахмин ҳисоб 3-2 Куман шогирдлари ғалаба қозонса керак ёки 2-2 дуранг бўлади.

Қадрли футбол ихлосмандлари, сизнинг ушбу ўйинга фикрингиз қандай?


Сайтимиз график дизайнери Жасур Асланов: Сиқилманглар, "Барса" барибир ғалаба қозонади.



Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика