"Барселона" академияси мураббийи Ўзбекистонга келди
06 jul 2021 19:37
News
"Барселона" академияси мураббийи Ўзбекистонга келди
"Шу мақсадда айни кунларда "Барселона" академиясида 11 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган ва ўзига хос футбол методологиясини ишлаб чиққан Давид Санчес пойтахтимизда бўлиб турибди.
"JFL-Tashkent Football School" футбол мактаби билан яхши алоқаларга эга бўлган испаниялик мутахассис академия мураббийларига маҳорат дарсларини ўтиб бермоқда. Ҳамкорлик доирасида JFL - футбол мактаби тарбияланувчиларининг Испанияда ташкил этиладиган футбол академиялари ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этиши режалаштирилган. Испанияда ташкил этиладиган йиғинларда "Барселона" ёшлар жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режа қилинмоқда.

Бугун тажрибали мутахассис ЎФА Мажлислар залида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди. Ўқув-машғулоти мураббийлар билан очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилди.



Давид Санчес ёш футбол мураббийларига ўзининг фойдали тавсияларини бериб ўтди ва уларга ўзи ишлаб чиққан футбол методологиясини презентация шаклида намойиш этди.
Тадбир якунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, мунтазам ҳамкорликка ва амалий машғулотлар ўтказишга таклиф этди", – деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments