"Барса" президенти "Реал"нинг ғалабаси ҳақида: "Дунёнинг энг кучли чемпионатида VAR яхши ишламаяпти"
06 jul 2020 10:53
News
"Барса" президенти "Реал"нинг ғалабаси ҳақида: "Дунёнинг энг кучли чемпионатида VAR яхши ишламаяпти"
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу "Реал"нинг Ла Лига 34-тури доирасидаги "Атлетик" (1:0)га қарши ўйинида ҳакамлар ишини баҳолади.
"Иккинчи бўлимнинг охирида Бильбаодаги ўйинни кўрдим. "Мадрид"нинг яна бир ғалабаси, яна ўша гапни такрорламоқчиман, менга бу ёқмаяпти, чунки бу дунёнинг энг зўр лигаси, VAR ажойиб тарзда ишламаяпти ва баъзи ўйинларнинг натижаларига таъсир қилмоқда. Афтидан VAR битта жамоани қўллаб-қувватлаяпти.
Бизнинг муваффақиятсиз натижаларимизга қарамасдан VAR адолатсиз ишлади ва бундан бир нечта жамоалар зарар кўрди. Биз Испания Қироллиги футбол федерацияси билан гаплашдик.
VAR тизими ҳакамларга ёрдам бериши керак, аммо барчамиз бу тизимнинг адолатсиз ишлаган жойларини ҳам кўрдик", - дейди Бартомеу "Вильярреал" (4:1)га қарши ўйиндан сўнг.
Испанияда айни дамда мана бу вазият баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда:

Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments