Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган" News

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.





- Биринчидан ўйиннинг 17:00 да бошланиши футбол ўйнаш учун қулай бўлмади, ҳали бир оз иссиқ экан. Биринчи бўлимда бу холат ҳар икки жамоага ҳам таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. Жамоамиз мезбонларга нисбатан дастлабки бўлимда сустроқ ҳаракат қилди.

"Қўқон-1912" бош мураббийи ҳужумга бўйдор икки нафар футболчини туширди. Голлар стандарт холатдан ва футболчини яхши қўриқлай олмаганимиз, шунингдек, қарши ҳужум оқибатида урилди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз бўлди. Балки мезбонлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйинни пасайтиришгандир, лекин иккинчи бўлимда жамоамиз кўпроқ устунликка ҳам эга бўлди, деб ўйлайман. 

- Жамоа номини чегара худуддан келиб чиқиб ўзгартириш ва шу орқали ҳомий жалб этиш мумкинми?

- Бу нарсани мен ҳал қилмайман. Ҳозирда жамоанинг ҳомийси бор, молиявий жиҳатдан имконияти юқори бўлган ташкилот. Бизда ҳомийлик борасида муаммо йўқ. Сиз айтган вариант бўйича бошқа жамоа тузиш мумкиндир, буни билмадим. Айтиб ўтганимдек, бу менинг ваколатим доирасидаги вазифа эмас.

- Жасур Холтўраев ва Никита Павленколарнинг ўйини чиқмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳозир бу вазият бўйича фикр билдириш қийин. Улар билан гаплашиб оламиз. Балки биз уларни ўйинга нотўғри тайёрлагандирмиз. Таҳлил қиламиз, бизда Бобожоновни асосий таркибда тушириш варианти ҳам бор эди. Айтиб ўтганимдек, ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Балки иссиқ об-ҳаво таъсир кўрсатгандир.

- Фикрингизча, қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Олдинда 10 та тур бор ва вазият тубдан ўзгариб кетиши мумкин. Агар бугун ютганимизда, биласизми, 9-ўринга чиқиб олардик. Жадвалнинг қуйи қисмидан анча узоқлашиб кетардик. 

Ҳаракат қиламиз, вазифамиз мавсумни камида 10-ўринда якунлаш. Ким тушиб кетади, буни Худо билади. Футболни охиригача ўйнаш керак.

- Таркибга Сурхондарё вилоятидан ёш футболчилар жалб этилаяптими?

- Албатта, биринчи давра мобайнида кўплаб ёшлар биз билан машғулотларни ўташди. Ҳозирда уларни ёшлар жамоаларимизга берганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика