Latest news

13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  1 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  20 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  15

Баҳром Ҳакимов: “Вьетнамни ютмасак бўлмайди” News

Баҳром Ҳакимов: “Вьетнамни ютмасак бўлмайди”

Бугун миллий терма жамоамиз ОЧ-2015 саралаш баҳсларини давом эттиради. Бош жамоамиз қаршисида, бу сафар Вьетнам миллий терма жамоаси гавдаланади.
Ном жиҳатдан у қадар жиддий рақиб бўла олмасада, бу терма жамоа ҳам охирги йилларда анчагина ўсишга эришмоқда дейиш мумкин. Шу боис йигитларимиз бугунги рақибни ҳурмат қилган холда ўйнашса, фойдадан холи бўлмайди.

Миллий терма жамомизнинг бугунги муғим ўйинидан олдин, мутахассислар билан суҳбатлашиб уларнинг ҳам фикрлари билан қизиқдик. Дастлабки мусоҳабамиз қўқонлик таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов билан бўлди.

- Аввало сизни ва championat.asia сайти орқали бутун халқимизни Ийд Қурбон Хайит байрами билан чин дилдан муборакбод этаман - дея гап бошлади Баҳром Мамажонович.

- Миллий терма жамоамизнинг 2014 йили Бразилияда ўтадиган ЖЧга йўлланмани қўла кирита олмагани, бутун ўзбек футбол мухлисларини қайғуга солгани бор гап. Ваҳоланки, нуфузи бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага бориш учун атига бир қадам қолганди. Ундан илгари ҳам олимпиада йўлланмасидан мана шундай аламли тарзда қуруқ қолгандик. Бу узоқ вақт футбол хўжалигида тахлил қилинди ва ҳар ким ўз фикрини билдирди. Афсуски, энди бундан фойда йўқ.

- Бундан буён асосий эътиборимизни ОЧ-2015га қаратмоғимиз лозим. Вьетнамни эртага мухлислар ҳаққи ҳурмати учун ҳам ютмасак бўлмайди. Буни биздан кўра, ҳозир футболчиларнинг ўзлари ҳам жуда яхши тушуниб туришган бўлса ажаб эмас.

- Ўйлайманки, футболчиларимиз бугунги рақибини мағлубиятга учрата олишни уддасидан чиқади. Вьетнам у қадар кучли рақиб эмас. Лекин ҳар қандай холатда ҳам бу жамоани ҳурмат қилиш керак.

- Ўйлайманки, миллий терма жамоамиз иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонади. Очиғи, бу ўйинга қайси футболчиларни таклиф этилгани ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Шу боис Вьетнам билан ўйинда қандай тактикада ўйнаш кераклиги тўғрисида, бир нима дейишим қийин. Таркибни мураббий ҳал қилади.

- Иорданиядан учралган мағлубиятдан сўнг, кўпчилик энди ёшларга имконият бериб, терма жамоада авлодлар алмашинувини амалга ошириш жоиз қабилидаги фикрларни илгари сурмоқда. Мутахассис сифатида бунга қандай қарайсиз?

- Тўғри, ёшларни пишитиб бориш керак. Лекин бу бирданига амалга оширадиган жараён эмас. “Насаф”даги фаолиятимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, асосий таркибга 1-2та ёшларни киритиб, секин аста уларни маҳоратини ўстирмоқ лозим. Зудлик билан асосий таркибнинг 5-6 нафар ўйинчисини ёшлардан иборат қилиш ҳам кўпинча ўзини оқламайди. Истайсизми йўқми, барибир натижа биринчи ўринда туради. Мухлислар ҳам аввало натижага қараб, ишингизга баҳо беради. Ўша ёшарган таркиб билан натижалар ижобий кечса. Ўз йўлига. Акс холда, бунга бош мураббий жавобгар бўлади. Шунинг учун бу босқични аста-секин ўтказган маъқул, менимча.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика