Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади News

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади

Олмалиқнинг АГМК футбол клуби бош директори лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Мирзаев куни кеча мамлакатимиз футболи учун аҳамиятли бўлган мавзудаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт менежменти йўналишида ёзилган диссертациянинг мавзуси тўлиқ тарзда "Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришда бошқарув механизмини такомиллаштириш" деб номланади.

Баҳодир Мирзаевга мазкур ишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Болтабоев Маҳмуджон Рустамович илмий раҳбарлиқ қилди.

Ушбу диссертацияда қатор долзарб масалалар кўтарилган бўлиб, юртимизда профессионал футболни ривожлантиришда замонавий бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш ва самарали бошқарув механизмини амалиётда қўллаш бўйича бир қанча илмий тавсиялар берилган.

АГМК бош директорининг диссертациясида футболнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича Ғарбий Европадаги футболи энг ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилган. Бошқарув механизмини ташкил этишда Бельгия тажрибаси энг самаралилардан бири бўлганлиги сабабли, уни ўрганишга катта аҳамият берилган. 

2000-йиллар бошида гигант терма жамоалардан орқада қолиб кетган Бельгияда, болалар-ўсмирлар футболидаги тизимни тубдан янгилаш орқали 14-15 йилда мамлакат миллий терма жамоасини дунё етакчилари сафига ФИФА рейтингидаги 66-ўриндан сўнгги йиллардаги мунтазам 1-2-ўринларга олиб чиқиш вазифаси қандай услуб ва усуллар ёрдамида уддалангани, бошқарувда қандай тактика ва стратегиялар қўлланилгани илмий ишдаги энг эътиборли жиҳатлардир (мисол учун, ФИФАнинг сўнгги эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон ҳозир 77-ўринда).

Баҳодир Мирзаевни футбол соҳасидаги мазкур илмий муваффақияти билан табриклаймиз!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика