Latest news

07:53Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  4 03:15 Евро-2024 1/8 финал. Португалия - Словения 0:0 (Пенальтилар 3:0), Роналдуни йиғлатган ўйин  7 02:40Евро-2024. Кошта Роналду ва Пепени антиқаҳрамон тамғасидан қутқариб қолди — Португалия Словенияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  243 02:06Роналду Евро ва ЖЧларда жаримадан 60та зарба берди  7 01:29"Вильярреал" спорт директори: "Гап нима ҳақда?"   7 01:07Аббосбек Файзуллаевнинг "Вильярреал"га ўтаётгани тасдиқланмади  6 00:50Евро-2024 1/8 финал. Франция - Бельгия 1:0, Мусобақадаги тўққизинчи автогол Францияга ғалаба тақдим этди  0 00:24Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан хайрлашди  6 23:38Максим Шацких: "Владимир Назаров атайин шу ўйин учун танланмади"  20 23:35Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди"  17 23:33Учта голи бекор қилинган Лукаку Евро-2024да ўз ҳисобига гол ёза олмади  3 22:50Евро-2024. Франция чорак финалда!  27 22:42"Кальяри" Шомуродов билан хайрлашди  13 22:38Суперлигада биринчи давра якунига етди  11 22:25"Бавария" ПСЖ футболчиси билан келишиб олди  0

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар" News

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг амирлик спорт журналисти Жон Маклий БАА терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

- Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси саралашдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- БАА қийин гуруҳдан жой олди, аммо воқеалар ривожи бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Эрон гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринга асосий даъвогар. Қатар ва БАА учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашса керак. Икки араб мамлакатлари тўртинчи босқичга йўл олишлари керак.

- БАА терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкониятлари қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар яхши, сабаби мундиал иштирокчилари сони кўпайтирилди. Бундай яхши имконият бошқа бўлмайди. Иккинчи саралаш босқичидаги ўйин сифатидан кўнглим тўлмади. Жаҳон чемпионатига чиқишни ҳохласак яхшироқ футбол намойиш этишимиз керак. Айниқса ҳимоячи чизиғини яхшилаш керак. Ярим ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинчиларни тўғри танлаш керак. Таркибимизга баланс етишмаяпти. Амирликлар вакиллари ЖЧ-2026га қўшимча плей-офф босқичи орқали чиқишлари ҳақиқатга яқинроқ.

- Гуруҳдаги асосий рақиблар: Эрон, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳақида гапириб ўтсангиз? Уч терма жамоа ҳам БААдан кучлироқми?

- Агар Эрон гуруҳда ғолиб бўла олмаса, мен шок ҳолатига тушишим аниқ. Улар ҳар тарафлама қолган жамоалардан устун. Шунингдек, форслар ЖЧнинг мунтазам иштирокчилари. Ўзбекистон - ажойиб терма жамоа. Таркиб иқтидорли ёшлар билан тўлган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларини ҳам кузатиб бораман. Ёш футболчилар секин асталик билан миллий терма жамоага ўтмоқда. Яқин келажакда терма жамоангиз Осиё грандлари қаторидан жой олишини тахмин қиламан. Қатар терма жамоаси авлодлар алмашинуви ва ўтиш даврида деган бўлардим, лекин шунга қарамай улар кетма-кет иккинчи маротаба Осиё кубогида ғалаба қозонишди. Бу даҳшатли натижа. Акром Афифнинг бир ўзи ўйин натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкин бўлган футболчи.

- БАА терма жамоаси Осиё кубогида омадсиз иштирок этди. Бош мураббий Паулу Бенту ҳам жамоада қолди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Жамоа ўтиш даврида ва ўз ўйинини изламоқда. Бош мураббий Бенту ҳали ўз услубини жамоага сингдира олмади. Жароҳатлар ҳам бунга халал бермоқда, аммо Бенту ўйин сифатини тез орада кучайтириши керак. Расмий ўйинларгача жуда кам вақт қолди.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +5   

Similar news

Comments

+2   
29 jun 00:04:36
Ulugbek....
Уткир бурчак термадан кетмаса узокдан тикиб куйишоради айтиб куйе олдиндан
   
29 jun 16:23:15
Odil Abdushukur
Maksimal birinchi oʻrinni koʻzlashimiz kerak, agar jahon chempionatiga chiqishni xohlasak.
   
29 jun 12:31:44
Tilla
Бу сафар эрон яккол фаворит эмас, Катарни бемалол ютса бу́лади, ОЧдаги маглубият бу - келишилган маглубият
   
29 jun 00:14:22
Davronbek Abduvaliev
Бу журнилист гурухдаги жамоаларга қараб, тўғрисинғ айтиб қўяқолғбди, Иншаоллох гурвхдаги биринчи ёки иккинчи бўлиб ЖЧ га йўл оламиз насиб бўлса.
   
29 jun 00:13:58
Davronbek Abduvaliev
Бу журнилист гурухдаги жамоаларга қараб, тўғрисинғ айтиб қўяқолғбди, Иншаоллох гурвхдаги биринчи ёки иккинчи бўлиб ЖЧ га йўл оламиз насиб бўлса.
   
29 jun 00:02:55
DIMA 101
Жўжани кузда санаймиз иншоллох
   
28 jun 23:51:39
,Хаqiqiy Kazim.
Камида иккинчи уринда чикамиз иншаллох
   
28 jun 23:48:38
Евро Лига
Шу журналист тугри прогноз берибди.эрон сузсиз биринчи урини олади биз 2 чи уринга тулик хаклимиз.Катар биз уйлаганчалик кучли эмас катарни бемалол ютиш мумкин.эрони ютолмаймиз харакат килсак нари булса форсла бн дуранг уйнашимиз мумкин
   
28 jun 23:25:52
Jasurbek Isroilov
Мен боларга ишонаман ва биз бу гурухда фаворит миз ва 1 орнида чикамиз
   
28 jun 22:13:13
Fan_BARCA
Mayli ikkinchi o'rin ham bo'ladi bizga faqat Eronni yutsak bo'ldi
   
28 jun 21:38:50
Баходиржон 1912
Эронди ютамиз сан ўзинг тўнқаясан олох биз билан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика